/ АҲОЛИ БАНДЛИГИ ЙЎЛИДА
---

АҲОЛИ БАНДЛИГИ ЙЎЛИДА

---
baxriddin
446

Аҳоли бандлигини таъминлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда хотин-қизлар орасида ҳунармандчиликни йўлга қўйиш мақсадида 3-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Б. Умурзаков ҳамда Навоий вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи Э. Авезов билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда туманимиз аҳли ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Меҳнат муносабатларидаги ўзгаришлар, бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумотларга эга бўлишди. Аҳоли бандлигини таъминлаш учун биринчи навбатда соҳа мутахассисларини тайёрлаш борасида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шундан сўнг ушбу учрашув қатнашчилари қисқа фурсат ичида туман марказида қад кўтарган ҳашаматли бино – аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг тантанали очилиш маросимида иштирок этишди. Тадбирда туман ҳокими Ш. Ш. Набиев, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Б. Умурзаков, Навоий вилояти бандлик бош бошқарма бошлиғи Э. Авезов, туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси З. Рашидова ва "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси А. Латипов сўзга чиқиб, маросим иштирокчиларини, марказ ходимларини мазкур иншоотнинг ишга тушаётгани билан қутлашди. Қизил лента қирқилиб, йиғилганлар бинонинг ички қисми билан танишиб чиқишди.

АҲОЛИ БАНДЛИГИ ЙЎЛИДА

Ўйлаймизки, аҳоли бандлигини таъминлаш масаласи муҳим вазифалардан бири бўлиб турган айни даврда бу каби учрашувлар, иш самарадорлигини ошириш йўлида қуриб топширилган янги бино ўз самарасини беради.

АҲОЛИ БАНДЛИГИ ЙЎЛИДА

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ТАФАККУРИМ ЁРИТГАН ТОНГ

ТАФАККУРИМ ЁРИТГАН ТОНГ

Янгиликлар / Тадбирлар июн 26, 2019
30 ИЮНЬ — ЁШЛАР КУНИ. ЯЙРА ЁШЛИГИМ, ЯЙРА!

30 ИЮНЬ — ЁШЛАР КУНИ. ЯЙРА ЁШЛИГИМ, ЯЙРА!

Тадбирлар июн 29, 2019

"ҚИЗЛАРЖОН" – ЎҚУВЧИ ҚИЗЛАР САММИТИ

Тадбирлар май 22, 2019