/ / / ТУМАН ҲОКИМИ У. ФАЙЗИЕВНИНГ ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ
Янгиликлар / Расмий табриклар / Фукароларга

ТУМАН ҲОКИМИ У. ФАЙЗИЕВНИНГ ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

Янгиликлар / Расмий табриклар / Фукароларга
admin
144

Ассалому алайкум, мунис онахонлар, қадрли ва гўзал опа-сингиллар!

Авваламбор барчангизнихалқимизнинг энг севимли ва баҳорнинг энг гўзал байрамларидан бири – 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни билан ўзим ҳамда барча раҳбарлар номидан чин дилдан табриклайман.

Қадрли тумандошлар!

Аёл бу – энг аввало она. Ер юзида онгли ҳаёт пайдо бўлган даврдан бошлаб, одамзот муқаддас Она сиймосини, аёл зотини улуғлайди, шарафлайди.

Очиғини айтишим керак, бизнинг оналаримиз, аёлларимиз, опа-сингилларимиз, қизларимиз ҳар қанча мақтовга лойиқ.

Чунки Сизлар донолигингиз, матонатингиз, сабрингиз, садоқатингиз ва бошқа бир қатор ижобий ҳислатларингиз билан биз, эркакларни доимо олдинга интилишга ундайсиз.

Ҳурматли Президентимиз сўзлари билан айтганда, бугунги фаровон ҳаётимиз ҳам, ёруғ келажагимиз ҳам албатта оила ва жамиятнинг устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган аёлларга боғлиқдир.

Сизларсиз ҳаёт зерикарли.

Атроф ўзининг гўзалликларини Сиздан олади ва Сизлар билан ҳаётимиз гўзал, бетакрор ва албатта бахтга тўла.

Қадрли опа-сингиллар!

Аёл бахтли бўлса, жамият бахтли бўлади. Сизларни доимо бахтли, хурсанд ҳолда кўриш учун барча зарурий ишларни бажарамиз.

Шу ўринда келажагимиз бунёдкорлари бўлмиш фарзандларимизнинг илмли, билимли, ақлли, доно, юрт равнақига ҳисса қўшадиган авлод сифатида тарбиялашда Сизнинг тарбиянгиз, фидокорона меҳнатингизга таянишимизни алоҳида айтмоқчиман.

Буюк келажак учун Сизларнинг ҳиссангиз жуда беқиёс.

Ҳурматли опа-сингиллар!

Худди кўклам оламни янгилаб, табиатни уйғотиб, яшашга ундагани каби Сизлар ҳам дунёни шундай янгилайсизлар, нозик жуссангиз билан улкан ишларни қилишга қодирсизлар.

Сизлар оила деб аталмиш бахт масканимизнинг нурли қуёшисиз.

Баҳорнинг мана шундай ёқимли ва бетакрор кунларида барчангизга баҳор гўзаллиги ва нафосатини, хуш кайфият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, бахт ва омад тилайман.

Бахтимизга доим соғ-омон бўлинглар.

Юзингиздан асло табассум аримасин.

Байрамингиз муборак бўлсин!


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

КАСБ БАЙРАМИ МУБОРАК БЎЛСИН

КАСБ БАЙРАМИ МУБОРАК БЎЛСИН

Янгиликлар авг 14, 2022
ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

Янгиликлар / Расмий табриклар мар 07, 2022
ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИКНОМАСИ

ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ ХАЛҚАРО

Расмий табриклар / Фукароларга мар 08, 2020

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Умедов Алишер Нематович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Муҳим иборалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .