/ / / ТУМАН ҲОКИМИ, СЕНАТОР У. ФАЙЗИЕВНИНГ ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ
Янгиликлар / Расмий табриклар

ТУМАН ҲОКИМИ, СЕНАТОР У. ФАЙЗИЕВНИНГ ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

Янгиликлар / Расмий табриклар
Matbuot kotibi
0
269
ТУМАН ҲОКИМИ, СЕНАТОР У. ФАЙЗИЕВНИНГ ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИАссалому алайкум азиз ўқитувчилар, устоз ва мураббийлар!

Аввало, Сизларни ва Сизлар орқали туманимизнинг барча педагогларни яқинлашиб келаётган Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Бугун биз мана шу қутлуғ айёмни кенг нишонлар эканмиз, фарзандларимиз, келажак авлодларимизга билим ва тарбия беришдек ўта мураккаб, шарафли ва фидойиликни талаб этадиган меҳнатингиз учун Сиз, фидойи муаллимлар олдида барчамиз таъзим қиламиз.

Сиз, азиз ўқитувчиларсиз ҳаётимизни тасаввур қила олмаймиз. Сизлар ҳаётимиз чироғисиз. Ким бўлмайлик, қайси соҳада ишламайлик, барчамизга муаллимлар таълим ва тарбия беришган.

Азиз устозлар, муаллимлар!

Маҳаллаларда бўлганимда доимо мактабларга киряпман ва ўқувчилар ҳамда ўқитувчилар билан суҳбатлашяпман. Энг қувончлиси, деярли барча ўқитувчиларимизнинг кўзида ишонч бор, билим бериш иштиёқи бор. Ёшларимиз ҳам билим олишга иштиёқи жуда баланд. Кечагина 17-мактабда бўлганимда қизларимизнинг инглиз тилида равон ва бемалол сўзлагани мени жуда қувонтирди.

Умуман олганда туманимизда ёш авлод таълим-тарбияси тизимини кенг кўламда ривожлантириш йўлида жуда катта ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида ёшларимиз ҳам илм-фан, маданият, спорт ва бошқа йўналишларда ютуқларга эришаётган бўлса, ўқитувчиларимиз орасида кун сайин миллий ва халқаро сертификатлар эгалари, олий тоифали педагоглар кўпаймоқда.

Биргина 2021/2022-ўқув йилида олий тоифали ўқитувчиларимиз 365 нафарга, яъни 7,7 фоиздан 13,8 фоизга ошди. Чет тиллари фанлари ўқитувчиларимиз эса миллий ва халқаро сертификатга эга бўлганлар 23,3 фоиздан 85 фоизга кўтарилди.

Буларнинг натижасида олий таълим муассасалари талабаларига айланган абитуриентлар сони бўйича Республикадаги натижамиз 4-ўрин бўлди. Бу натижа келаси йилда 1-ўрин бўлиши учун мен бошчилигимдаги барча раҳбарлар керакли ёрдамларимизни аямаймиз. Таълим энг муҳим йўналишимиз бўлади.

Азиз ва қадрли устозлар!

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев таъкидлаганларидек, Сизлар дунёдаги энг бебаҳо бойлик ва боқий меросни яратиш, уни халқимизга, униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга безавол етказиш йўлида чинакам фидойилик кўрсатиб, меҳнат қилаётган улуғ инсонларсиз.

Ҳурматли Президентимизнинг кеча Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига йўллаган табрикларида "Шахсан мен ўқитувчи деганда – замон билан ҳамқадам бўлган жонкуяр, зиёли шахсни, мактаб деганда – билим ва маърифат ёғдуси таралиб турадиган, Учинчи Ренессанс пойдевори қўйиладиган табаррук масканни кўз олдимга келтираман” дейишлари ўқитувчига, мактабга бўлган эътиборларининг ёрқин намунасидир.

Бугунги ёшларимиз Учинчи Реннесансни бунёд этувчи ёшлар. Улар келажагимиз бунёдкорлари, эртамиз эгалари. Барчангизнинг олдингизда Янги Ўзбекистон, қолаверса Янги Қизилтепа бунёдкорларига таълим бериш каби масъулиятли, машаққатли ва шу билан шарафли ҳамда энг савобли вазифа турибди. Шундай буюк ишлардаги фаолиятингизга зафар ва муваффақиятлар тилайман. Асло чарчаманг.

Мен доимо Сизлар биланман!

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз ўқитувчи ва мураббийлар!


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ТУМАН ҲОКИМИ Ш. НАБИЕВНИНГ ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

ТУМАН ҲОКИМИ Ш. НАБИЕВНИНГ ЎҚИТУВЧИ ВА

Янгиликлар / Расмий табриклар окт 01, 2021
ТУМАНИМИЗ ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАРИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

ТУМАНИМИЗ ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАРИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

Расмий табриклар / Фукароларга окт 01, 2020
ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ 1 ОКТЯБРЬ – “ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ 1 ОКТЯБРЬ –

Расмий табриклар окт 01, 2019

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Умедов Алишер Нематович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Муҳим иборалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .