/ / / ТУМАН ҲОКИМИ У. ФАЙЗИЕВНИНГ МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ
Янгиликлар / Расмий табриклар / Фукароларга

ТУМАН ҲОКИМИ У. ФАЙЗИЕВНИНГ МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

Янгиликлар / Расмий табриклар / Фукароларга
Matbuot kotibi
0
60
ТУМАН ҲОКИМИ У. ФАЙЗИЕВНИНГ МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИАссалому алайкум, азиз тумандошлар!

 

Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб халқимизнинг энг севимли ва энг қадрли байрамларидан бири – Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллиги куни кенг нишонланмоқда.

Авваламбор барчангизни ушбу энг улуғ, энг азиз байрам билан, мустақиллигимизнинг 31 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.

Ҳар бир иш инсон қадрини улуғлаш йўлида амалга оширилаётган юртимизда Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!"шиори остида нишонланмоқда.

Қадрли тумандошлар!

Жорий йилда туманимизда мустақиллик байрами ҳар қачонгидан-да юқори кайфиятда кутиб олинмоқда. Байрам кайфияти ҳар бир хонадонга кириб боришини таъминлаш мақсадида туманимиздаги ҳар бир маҳаллада байрам тадбирлари ташкил этилди. Жойларда ўтказилаётган сайёр қабулларда аҳоли бу байрамларнинг ўтказилганидан хурсандлигини билдирмоқда.

Албатта бажараётган ишларимизнинг барчаси аҳоли фаровонлиги учун, инсон қадри учун!

Янги Қизилтепамиз мамлакатимиздаги энг намунали туманлардан бири бўлибгина қолмай, чет элликлар учун ҳам жозибадор манзиллардан бирига айланди ва кун сайин туманимиз билан ҳамкорликда ишлаш истагидаги хорижий инвесторлар ва компаниялар сони ортиб бормоқда. Жанубий Корея, Хитой, Эрон, Белоруссия, Италия, Испания каби мамлакатлардан келаётган тадбиркорлар туманимиз билан ҳамкорликда иш бошлаш истагида эканлиги, Эрон Ислом Республикаси ва Белоруссия Республикасида фаолият юритаётган ҳамкорларимиз туманимизда қўшма корхоналар очгани Қизилтепанинг хорижликлар учун нақадар қулай ва инвестицион жозибадор манзилга айланаётганини кўрсатиб бермоқда.

Азиз тумандошлар!

Бугун Қизилтепа шахмат марказига ҳам айланиб бормоқда.

Ёшлар куни муносабати билан 25 июнь куни Тўдакўл кўли соҳилларида жойлашган дам олиш масканлаларида йилнинг энг йирик фестивалларидан бири — "Тўдакўл фест" фестивалиҳамда шахмат бўйича "Ёшлар ишлари агентлиги кубоги" турнирининг ўтказилгани бунга замин яратди.

Юқори савияда ўтказилган ушбу турнир ва фестиваль барчада ижобий таассурот қолдирган эди.

5 август куни ҳурматли Президентимиз "Шахматни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорниимзоладилар ва қарорга кўра Тўдакўл соҳилларида Халқаро шахмат мактаби ташкил қилиниши белгиланди. Бу ҳам қувончли, ҳам ўта масъулиятли воқелик бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Қизилтепа тумани инновацион ҳудудга айлантирилгани ҳам мен бошчилигимдаги тумандаги барча ташкилотлар раҳбарлари зиммасига қўшимча масъулият юклади.

Умуман олганда, тумандошларимиз билан бирга яратаётган Янги Қизилтепамиз тобора юксакликка интилмоқда.Лекин шуни унутмаслик керакки, ҳали қилишимиз керак бўлган ишларимиз ҳам талайгина ва аҳолимиз розилигига эришиш, уларнинг муаммоларини бартараф этиш, ҳар бир инсон қадрини улуғлаш йўлида асло тинмаймиз.

Қадрли тумандошлар!

Янги Ўзбекистон бағрида янгича қиёфа касб этаётган туманимизда қурилиш-бунёдкорлик ишлари ҳам жадал суръатларда давом этмоқда.

Жорий йилда "Обод қишлоқ” дастури доирасида Бўлакработ ваКонсурун маҳаллаларида бир қатор қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилаётгани, инфраструктуранинг яхшиланаётгани, иккала маҳаллада ҳам янги маҳалла бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилгани ушбу маҳаллаларда истиқомат қилаётган тумандошларимизни жуда ҳам хурсанд қилди.

Шу билан бирга, туманимизда энг йирик ва энг замонавий массив бўлиши кутилаётган "Янги Ўзбекистон” массиви ҳам қад ростламоқда. Бу массивнинг бунёд этилиши натижасида келгуси йилларда минглаб оилалар янги хонадонлар эгаларига айланишади.

Байрам кунларида тумандошларимизга байрам кайфиятини улашиш мақсадида

- Консурун маҳалласида янги маҳалла биноси,

- 16-сонли оилавий поликлиникаси;

- Бўлакработ маҳалласида янги маҳалла биноси, янги тиббиёт пункти ва 7-умумий ўрта таълим мактаби;

- шунингдек, 6-, 12-, 13-умумий ўрта таълим мактаблари, 39-сонли мактаб-интернати ҳамда бошқа бир қатор инфратузилма объектлари фойдаланишга топширилмоқда. Туман марказидаги Мустақиллик шоҳкўчаси замонавий кўчага, Ўзбекистон шоҳкўчаси эса энг ёруғ ва энг томошабоп замонавий кўчага айлантирилмоқда.

Шу билан бирга, яқинда Алишер Навоий маҳалласида қад ростлаган "Алишер Навоий” массивидаги 180 та хонадон калитларини эгаларига топширдик ва улар байрамни янги хонадонларида нишонлашади.

Азиз тумандошлар!

Барчангиз билан Янги Ўзбекистонда Янги Қизилтепани барпо этишни мақсад қилганмиз ва мақсадимиз йўлида шаҳдам қадамлар ташлаяпмиз.

Амалга оширилаётган кенг кўламли ишларда, янги марраларни забт этишда Сиз каби фидойи тумандошларимизнинг ҳиссаси беқиёслигини алоҳида таъкидламоқчиман ва Янги Қизилтепани барпо этишда фидойилик кўрсатаётган ҳар бир тумандошимизга миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.

Барчангизни яна бир бор Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Жонажон Ватанимиз, хонадонларимиздан тинчлик-осойишталик, файзу барака ҳеч қачон аримасин.

Мустақиллик байрами барчага муборак бўлсин!


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ЭНГ УЛУҒ, АЗИЗ БАЙРАМ ЎТКАЗИЛДИ

ЭНГ УЛУҒ, АЗИЗ БАЙРАМ ЎТКАЗИЛДИ

Янгиликлар авг 27, 2022
НАВРЎЗ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАБРИКНОМА

НАВРЎЗ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАБРИКНОМА

Янгиликлар / Расмий табриклар / Фукароларга мар 20, 2022
ТУМАН ҲОКИМИ Ш. НАБИЕВНИНГ  ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

ТУМАН ҲОКИМИ Ш. НАБИЕВНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Расмий табриклар / Фукароларга сен 01, 2021