/ / Туманда “Аёллар дафтари”га учинчи босқичда киритиладиган хотин-қизлар рўйхати ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида
Депутатлар фаолияти / Бошка меъёрий хужжатлар

Туманда “Аёллар дафтари”га учинчи босқичда киритиладиган хотин-қизлар рўйхати ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида

Депутатлар фаолияти / Бошка меъёрий хужжатлар
Matbuot kotibi
440

Туманда "Аёллар дафтари”га учинчи босқичда киритиладиган хотин-қизлар рўйхати ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган "Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги "Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғриси”даги 145-сонли Қарори ижросини таъминлаш, хотин-қизлар билан ишлаш тизимини мутлақо янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этиш ва амалга ошириш юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи З.Рашидованинг ҳисоботини тинглаб, билдирилган таклиф, фикр ва мулоҳазаларни инобатга олиб Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи З.Рашидованинг ҳисоботи маълумот учун кабул қилинсин.

2. Ўтказилган сўровнома натижалари бўйича ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини кесимида туман бўйича жами 3241 нафар хотин-қизлар "Аёллар дафтари” рўйхатига киритилсин ва хотин-қизлар билан доимий ишлаш тизимини яратиш белгилансин;

"Аёллар дафтари”га киритилаётган хотин-қизлар рўйхати 1-иловага мувофиқ, "Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни муаммоларини ҳал этиш бўйича "Йўл харитаси” 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. "Йўл харитаси” ижросини таъминлаш бўйича қуйидаги тартиб ўрнатилсин:

- туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ҳайитов) бошчилигида, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Рўзиев) хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича;

- туман ҳокимининг ўринбосари (Ҳайитов), "Агробанк”, "Миркокредитбанк” ва "Халқ банки” Қизилтепа туман филиаллари раҳбарлари хотин-қизларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича;

- туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи З.Рашидова бошчилигида хотин-қизларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва муаммоларини ҳал этиш бўйича секторлар раҳбарлари билан биргаликда манзилли ишларнинг самарадорлигини ошириш чораларини кўриш;

- "Йўл харита” асосида хотин-қизларда, энг аввало мотивация ёки касбий кўникмани шакллантириш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик,  тиббий ва молиявий кўмак бериш тизимини йўлга қўйишилишини таъминлансин.

4. Секторлар раҳбарлари ўз ҳудудидаги "Аёллар маслаҳат Кенгашлари”нинг тўлақонли фаолият олиб боришлари учун шахсан масъул эканликлари белгилаб қўйилсин.

5. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Умедов) ва "Янги Қизилтепа” газета таҳририяти (Мақсудов) қарорнинг мазмун-моҳиятини ва ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишларни кенг тарғиб этиш тавсия этилсин.

6. Ушбу сессия қарори ижросини назорат килиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ҳайитов) ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссияси (Рашидова) зиммаларига юклансин.


Сессияда раислик қилувчи У.Бобожонов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР МУҲОКАМАСИ

АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР МУҲОКАМАСИ

Тадбирлар авг 26, 2021

"АЁЛЛАР ДАФТАРИ" НИМА, УНГА КИМЛАР КИРИТИЛДИ?

Янгиликлар мар 29, 2021
ХОТИН-ҚИЗЛАР БЕПУЛ ЎҚИТИЛМОҚДА

ХОТИН-ҚИЗЛАР БЕПУЛ ЎҚИТИЛМОҚДА

Янгиликлар фев 27, 2021