/ / / НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ
Янгиликлар / Депутатлар фаолияти

НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ

Янгиликлар / Депутатлар фаолияти
Matbuot kotibi
544
НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИХалқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгашининг навбатдаги ўттиз тўртинчи сессияси ўтказилди.

Сессия кун тартибида

- "Туманда ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларнинг ҳал этишга кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоти ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги;

- "Туманда "Аёллар дафтари” учинчи босқичга киритиладиган хотин-қизлар рўйхати ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган "Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида”ги;

- "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги "Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар муҳокамаси тўғрисида”ги;

- "Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси Қизилтепа тумани бўлимига 2022 йилнинг биринчи чорагида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни корхона ва ташкилотлар томонидан кўриб чиқилишини мухокама қилиш тўғрисида”ги;

- "Қизилтепа туман Адлия бўлими томонидан 2021 йил якунлари ҳамда 2022 йил биринчи чораги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги;

- "Туманда экологик ҳолатни яхшилаш ва "Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар тўғрисида”ги;

- "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги "Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6275-сонли Фармонинг тумандаги ижроси ва белгиланадиган вазифалар тўғрисида”ги;

- "Вилоят халқ таълими бошқармасининг 2022 йил 13 апрелдаги 88-89-К-Х-сонли ҳамда 2022 йил 20 апрелдаги 102-К-Х сонли хатларига асосан, тумандаги 40-сонли айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернати ва 42-сонли умумий ўрта таълим мактаблари директорлиги лавозимига талабгор номзодларини кўриб чиқиш тўғрисида”ги;

- "Моддий даромад манбаини йўқотган, таъминот манбаи бўлмаган, ногиронлиги бўлган, боқувчисидан ажралган, кўп болали оилалар, зарур ёрдамга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида "Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида”ги;

- "Сессия оралиғида чиққан қарорларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ва бошқа масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сессияни Халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгаши депутати У. Бобожонов олиб борди.

Сессия туман ҳокимлигининг "Instagram” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида тўлиқлигича жонли эфирда узатилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ

НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ

Янгиликлар / Депутатлар фаолияти мар 04, 2022
НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ

НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ

Янгиликлар / Депутатлар фаолияти фев 01, 2022
НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ

НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ

Тадбирлар / Депутатлар фаолияти ноя 18, 2021