Авваламбор Сизларни ва Сизлар орқали ўз ҳаётини жонажон Ўзбекистонимиз, Ватан ҳимоясидек улуғ ва шарафли ишга бағишлаган Сиз, азму шижоатли ҳарбийларимизни ҳамда барча тумандошларимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Биз ҳар бирингиз билан – ана шундай ўта масъулиятли вазифани Ватан олдидаги бурчи сифатида билиб, шараф билан адо этиб келаётган мард ва жасур, эл-юртга садоқатли ватан ҳимоячилари билан ҳақли равишда фахрланамиз.
Айнан Сизларнинг кун-у тун тинмай олиб бораётган мардонавор хизматларингиз шарофати билан осмонимиз мусаффо, болаларимиз, мўътабар оналаримиз, кексаларимиз хотиржам яшамоқда, юртимиз тинч, халқимиз ҳаёти фаровон бўлмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, ўз фарзандларини Қуролли Кучларимизнинг аскар ва офицерларини чинакам ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялаган барча ота-оналарга, ҳарбийларимиз билан ҳаёт қувончи ва ташвишларини доимо баҳам кўриб келаётган уларнинг оила аъзоларига тасаннолар айтамиз.
Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев кеча Сиз, азизларга йўллаган байрам табригида фидокорона хизматларингизни алоҳида таъкидлаб, Сизларнинг фаол саъй-ҳаракатларингиз билан Ўзбекистон армияси изчил ривожланиб бораётганини, унинг жанговар қобилияти ортиб, мудофаа қудратимиз мустаҳкамланаётгани, халқимизнинг осойишта ҳаёти таъминланаётганини юксак ғурур билан эътироф этилишини таъкидладилар.
Мамлакатимизда кейинги йилларда "Халқ ва армия – бир тану бир жондир”деган эзгу тамойил асосида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда ватандошларимиз армиянинг ҳар томонлама ёрдами ва кўмагини ҳаётнинг барча соҳаларида амалда ҳис этаётганлари ҳам айни ҳақиқат. Ана шундай ислоҳотлар натижасида миллий армиямиз барча бўғиндаги ҳокимият ва бошқарув идоралари, маҳалла, ёшлар, хотин-қизлар, нуронийлар ташкилотлари, таълим-тарбия муассасалари фаолиятини, кенг жамоатчилик ҳаётини қамраб олмоқда. Бу эса Ватан ҳимояси чиндан ҳам барчамизнинг нафақат вазифамиз, балки шарафли бурчимизга айланиб бораётганидан яққол далолат беради.
Бу борада, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида ҳарбий ватанпарварлик тарбиясини кучайтириш, ушбу соҳадаги қадрият ва анъаналаримизни тарғиб этиш, аскар ва офицерларимизнинг замон қаҳрамонлари сифатидаги қиёфасини бадиий асарлар, спектакль ва фильмлар орқали кенг ёритиб бериш алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Ҳурматли тумандошлар!
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами билан Сизларни яна бир бор табриклар эканман, бугунги кунда миллий армиямиз сафларида мураккаб жанговар хизматни адо этаётган, ўзининг шарафли ва масъулиятли ҳарбий бурчини бажаришда фидойилик кўрсатаётган барча ҳарбийларга, шу жумладан, туманимиздаги7532-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларига, бугунги кунда Қуролли Кучларимиз сафларида масъулиятли хизмат вазифасини ўтаётган туманимизнинг мард ва жасур ўғлонларига, уларнинг ота-оналарига ва оила аъзоларига чин қалбимдан миннатдорлик билдираман.
Янги – 2022 йилда барчангизга мустаҳкам соғлиқ, юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлидаги шарафли фаолиятингизда ютуқ ва зафарлар, куч-ғайрат, оилаларингизга бахту саодат, файзу барака тилайман.
Байрамингиз муборак бўлсин!
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.