/ / / КОРРУПЦИЯ – ИЛЛАТ
Маколалар / Янгиликлар

КОРРУПЦИЯ – ИЛЛАТ

Маколалар / Янгиликлар
Matbuot kotibi
0
319
КОРРУПЦИЯ – ИЛЛАТ

Тараққиётнинг янги босқичига қадам қўяётган Ўзбекистон учун коррупциянинг ҳар қандай шаклдаги кўриниши ислоҳотлар шиддатини сусайтиришга хизмат қилади.

Шу боисдан ҳам давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолар экан, ушбу иллатнинг олдини олишни асосий мақсади этиб белгилаган эди.

Кадастр соҳасида ҳам коррупциянинг олдини олиш мақсадида ҳукуматимиз томонидан бир қатор қарорлар қабул қилинди. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги "Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларни бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида ер ажратиш тўлиқ шаффоф ҳолатга келтирилди, яъни тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдони электрон шаклда "Ким ошди" савдосига қўйиладиган бўлди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда "Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги барча хизматлар электронлашди.

Энди кўчмас мулкка оид ҳуқуқлар эгалари мулкларининг кадастр паспортини тайёрлаш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш, маълумотномалар олиш ва бошқа барча талабларини бажариш учун инсон омилининг аралашувисиз, Давлат хизматлари маркази ёки давлат хизматлари ягона интерактив портали орқали электрон тарзда мурожаат қилишлари, мурожаат натижаларини ҳам электрон тарзда қабул қилишлари керак бўлади.

Биз тумандошларимиздан кадастр соҳасидаги барча хизматларни ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширган ҳолда, давлатимиз томонидан яратилган имкониятлардан фойдаланиб, электрон тизим орқали амалга оширишни сўраб қоламиз.

Б. ХОЛОВ,

Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бош муҳандиси.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШДА ЯНГИЛИКЛАР

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШДА ЯНГИЛИКЛАР

Янгиликлар апр 19, 2021
БИР ЧОРАКДА 1 242 507 874 СЎМ!

БИР ЧОРАКДА 1 242 507 874 СЎМ!

Янгиликлар / "Ягона дарча" маркази / Хисоботлар июл 17, 2019