Қизилтепа туман
ҳокимлиги молия бўлими Бюджет бўлими ва Халқ таълими муассасаларини
молиялаштириш бўлимларида иборат бўлиб, молия бўлимида ҳозирги кунда 19 нафар
ходим ишлаб келмоқда.
Қизилтепа туман
ҳокимлиги молия бўлими томонидан туман маҳаллий бюджетига қарашли 100 та
ташкилот, жумладан 57 та маориф, 34 та соғлиқни
сақлаш ҳамда 9 та бошқа ташкилотларнинг сақлаш харажатлари учун маблағларни
туман маҳаллий бюджети ҳисобидан молиялаштириб беради. Бундан ташқари,
Қизилтепа туман ҳокимлиги молия бўлими:
Бўлим фаолиятини
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет тизими сохасига тегишли қонунчилик
хужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигинг ҳуқуқий-меъёрий
хужжатларида ва бошқа тизимга тегишли қонунчилик ҳужжатларида белгиланган
тартиб асосида ташкил этади;
Туман маҳаллий
бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар харажатлар сметалари ва штатлар
жадвалини белгиланган тартибда ва амалдаги меъёрий хужжатларга асосан тузилиши
ва рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди;
Ташкилотлар
ҳаражатлар сметасини тасдиқланган ҳаражатлар смета доирасида бўлинишини
таъминлайди, таҳлиллар ўтказади, зарур ҳолларда юқори молия органига таклифлар
киритади ва доимий назорат олиб боради;
Чораклик
ҳисоботларни чуқур тахлил қилиб қабул қилинишини ҳамда вилоят молия бошқармасига сифатли топширилишини
таъминлайди.
Қизилтепа туман ҳокимлиги молия бўлими манзили: Ўзбекистон
маҳалла фуқаролар йиғини, Ўзбекистон шоҳ кўчаси 41 уйда жойлашган (телефон
рақамлари 0436-555-2754, 0436-555-24-70, факс: 0436-555-2754).
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.