/ / Маҳалла раиси — бош ислоҳотчи
Янгиликлар

Маҳалла раиси — бош ислоҳотчи

Янгиликлар
baxriddin
1
185
Маҳалла раиси — бош ислоҳотчи

Кейинги йилларда маҳаллаларни янада қўллаб-қувватлаш ва ҳар томонлама ривожлантириш, уни аҳолига яқин ва маслакдош тузилмага айлантириш бугунги куннинг муҳим талабига айланиб бормоқда. Натижада маҳаллаларнинг жамиятимиздаги обрў-нуфузи янада ортиб, халқ билан давлат ўртасидаги кўприкка, одамларнинг қувончу ташвишлари, муаммоларига ечим топадиган, дардини, таклифини айтадиган, ташаббусларини қўллаб-қувватлайдиган ноёб институтга айланди.
Бироқ ҳали соҳада ечимини кутаётган масалалар йўқ эмас. Хусусан, одамларни қийнаётган ташвишлар, муаммоларни ҳал этиш борасида маҳаллаларнинг иштирокини янада мустаҳкамлаш, соҳа ходимларига аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка йўналтириш, томорқачиликни ривожлантириш, маҳаллалар ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, ажримлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш каби ўзларининг бирламчи вазифаларини тўла-тўкис амалга оширишлари учун зарур шарт-шароит ва имкониятлар яратиш, бу борада учраётган тўсиқларни бартараф этиш юзасидан ҳали қилинадиган ишлар талайгина.

Маҳалла жамиятимизнинг энг муҳим бўғини сифатида ҳар биримизнинг ҳаётимизда алоҳида ўрин тутади. Оилаларда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантириш, юрт тараққиётига тўсиқ бўлаётган муаммоларни ижобий ҳал этишда ушбу ноёб тузилманингўрнибеқиёс.

Эътиборлиси, сўнгги йиллардамамлакатимиздамаҳалла институтини янада такомиллаштириш, унинг тизимли фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратилаётгани натижасида маҳаллаюртимиздагидемократик ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланиб бормоқда. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига қилган ташрифи давомида маҳалла тизимида амалга оширилган ислоҳотларнинг одамлар ҳаётидаги аҳамиятини ошириш, маҳаллани аҳолига янада яқинлаштириш, хусусан, соҳага "Маҳалла раиси — ислоҳотчи” тамойилини татбиқ этиш юзасидан бир қатор вазифалар берилган эди. Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш, маҳалла тизимини қўллаб-қувватлашга доир белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш ҳамда "Маҳалла раиси —ислоҳотчи” тамойили асосида жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш бўйича янги тизимни жорий этиш юзасидан Қизилтепа туманидаги Хўжақўрғон маҳалла фуқаролар йиғинида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан: охирги 3 йил мобайнида бирор маротаба жиноятчилик содир этилмаган маҳаллада оилалар тинч-тотув яшаб келмоқда. Бу масканда оилавий ажрим деган ибора ишлатилмайди, ички йўллар равон, газ ва ичимлик сувлари ҳаммаси муҳайё. Биргина Хўжақўрғон қишлоғида яшовчи оилалар янги барпо этилган электр таъминотидаги узилишлар туфайли бироз қийналишган эди. Бугунги кунда бу муаммо ҳам барҳам топди. Маҳалладаги "Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга субсидиялар ажратилиб, иссиқхоналар барпо этилиб бериляпти. Натижада ишсиз хотин-қизлар ўзини-ўзи банд қилиш имкониятларига эга бўлишмоқдалар. Маҳалла аҳлининг қай бирини суҳбатга торманг аҳоли учун яратилаётган шарт-шароитлардан миннатдор.

 

М. ҚАҲҲОРОВ,

Қизилтепа туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг

"Ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари” гуруҳи раҳбари

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

АЁЛЛАР БИЛАН ИШЛАШДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ

АЁЛЛАР БИЛАН ИШЛАШДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ

Янгиликлар мар 25, 2021
ЎҚУВ СЕМИНАРИ БОШЛАНДИ

ЎҚУВ СЕМИНАРИ БОШЛАНДИ

Янгиликлар дек 03, 2020
ДИҚҚАТ:

ДИҚҚАТ: "ОБОД МАҲАЛЛА" ТАДБИРИ! ФАОЛ

Янгиликлар / Фукароларга июн 23, 2020

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .