/ / / ТУМАН ҲОКИМИ ТАБРИГИ
Расмий табриклар / Фукароларга

ТУМАН ҲОКИМИ ТАБРИГИ

Расмий табриклар / Фукароларга
baxriddin
0
216

Ассалому алайкум, азиз тумандошлар!

Бугун юртимизнинг энг улуғ ва энг азиз байрамларидан бири, шарқона қадриятларимиз, урф-одатларимизнинг тимсолларидан бири бўлган 9 май – Хотира ва қадрлаш кунини кенг нишонлаяпмиз.

Авваламбор барчангизни ушбу улуғ кун ва Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги билан самимий табриклайман.

Мана шу улуғ айём кунида ҳаммамиз энг аввало, уруш майдонларидан қайтмаган юртдошларимизнинг муқаддас хотираси олдида бош эгиб, уларнинг руҳ покларига ҳурмат бажо келтирамиз.

Жанг майдонларида мардлик, жасорат кўрсатган, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган ва бугун орамизда соғ-омон юрган фахрийларимизга таъзим қиламиз. Ҳозирги тинч-осойишта ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз учун уларга чексиз миннатдорчилик билдирамиз.

Ҳеч шубҳасиз, бу даҳшатли уруш, бутун инсоният қатори, бизнинг халқимизга ҳам мислсиз кулфат ва йўқотишлар олиб келди.

Фашизмга қарши курашга туманимиздан 6311 нафар киши сафарбар этилган. Меҳрибон ота-онасини, азиз фарзандлари, табаррук она юрт тупроғини ҳимоя қилишга отланган бу ботир инсонлар кечаю кундуз қон кечиб, Москвадан то Берлингача бўлган оловли йўлларни қаҳрамонларча босиб ўтдилар. Уларнинг1412 нафари жангларда ҳалок бўлиб, жасадлари ўзга юртларда қолиб кетган. Урушга кетганларнинг 2721 нафари бедарак йўқолган. Фақатгина2178 нафар қизилтепаликлар турли даражада жароҳатлар олиб, жонажон Қизилтепамизга қайтган. Аммо минг афсуски, айни вақтда уларнинг атиги 2 нафаригина орамизда. Бўстонлик Рашида ая Ишкулова ва оқработлик Шукур бобо Хомитов.

Уруш ва меҳнат фахрийларининг жасорати чеккан заҳматли меҳнатлари олдида таъзим қилишга, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимизга шукроналар қилишга, мустақилликдек азиз неъматнинг қадрига етишга, уни кўз қорачиғимиздек асраб-авайлашга чорлайди, албатта.

Инсон шаъни юксалган ва меҳнати қадр топган юртимизда кексаларимизни эъзозлаш, уларга алоҳида эҳтиром кўрсатиш асрлар оша давом этиб келаётган ҳамда қон-қонимизга сингиб кетган муқаддас қадриятдир.

Хотира ва қадрлаш куни ҳам том маънода халқимиз, айниқса, ёшларимиз онгу шуурида ўтганларни ёд этиш, тирикларни қадрлаш, ўзаро меҳр-оқибатли бўлишдек инсоний фазилатларни қарор топтиришга хизмат қилмоқда.

Бугун Хотира майдонларида Иккинчи жаҳон урушида мардларча қаҳрамонлик кўрсатиб, ҳалок бўлган ватандошларимизнинг номлари абадий зархал ҳарфлар билан битилган бўлиб, шу кунларда халқимизнинг қутлуғ қадамжоларига айлангани, "Мотамсаро она ҳайкали” пойи гулларга буркангани ушбу байрамнинг шукуҳи нақадар юксак эканлигини кўрсатади.

Қадрли тумандошлар!

Яна бир бор барчангизни 9 май – Хотира ва қадрлаш куни, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозо­нил­ган Ғалабанинг 76 йиллиги билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Осмони ҳамиша беғубор ва мусаффо бўлган жонажон Ўзбекистонимиздаги тинч-тотувлик абадий бўлсин.

Барчангизга мустаҳкам соғлик-саломатлик, узоқ умр, хонадонларингизга файзу барака, тинчлик-осойишталик ва фаро­вонлик тилайман.

Ш. Ш. НАБИЕВ,

Қизилтепа тумани ҳокими.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ВА ҚИЗИЛТЕПАЛИКЛАР

ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ВА ҚИЗИЛТЕПАЛИКЛАР

Янгиликлар май 09, 2021
ҚАҲРАМОНЛАР ДОИМ ЭЪТИБОРДА

ҚАҲРАМОНЛАР ДОИМ ЭЪТИБОРДА

Янгиликлар май 05, 2021
9-май хотира ва қадрлаш куни тадбирлари

9-май хотира ва қадрлаш куни тадбирлари

Янгиликлар май 07, 2017

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .