24.04.2024
Даромадлар қисмининг бажарилиши
2024 йил 1 чоракда Қизилтепа туман маҳаллий бюджет даромадларининг прогнози 19109,0 млн.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 21026,0 млн.сўмга, яъни 110,0 фоизга ёки режага нисбатан 1917,0 млн.сўмга кўп бажарилган.
Харажатлар қисмининг бажарилиши
Туман маҳаллий бюджетининг харажатлари қисми бўйича 2024 йил 1-чорак якуни бўйича аниқланган режа 71961,1 млн сўм бўлиб, касса харажати 63219,2 млн сўмни ташкил этиб, 87,9 фоизга бажарилди.
Жумладан соҳалар кесимида:
Мактаб таълими соҳаси бўйича аниқланган режа 3834,4 млн сўмни, касса харажати 3220,0 млн сўмни ёки 84,0 фоизни;
мактабгача таълим соҳаси бўйича аниқланган режа 8638,3 млн сўмни, касса харажати 8274,1 млн сўмни ёки 95,8 фоизни;
соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича аниқланган режа 31242,1 млн. сўмни, касса харажати 26602,1 млн сўмни ёки 85,1 фоизни;
давлат вакиллик органлари соҳаси бўйича аниқланган режа 7299,8 млн сўмни, касса харажати 6552,7 млн сўмни ёки 89,8 фоизни;
қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича аниқланган режа 1414,2 млн сўмни, касса харажати 1170,0 млн сўмни ёки 82,7 фоизни;
ободонлаштириш соҳаси бўйича аниқланган режа 4946,3 млн сўмни, касса харажати 3949,0 млн сўмни ёки 79,8 фоизни;
маданият ва спорт соҳаси бўйича аниқланган режа 3427,4 млн сўмни, касса харажати 3071,8 млн сўмни ёки 89,6 фоизни;
аҳолини ижтимоий ҳимоялаш соҳаси бўйича аниқланган режа 828,8 млн сўмни, касса харажати 713,4 млн сўмни ёки 86,1 фоизни;
бошқа соҳа харажатлари бўйича аниқланган режа 10329,8 млн сўмни, касса харажати 9666,1 млн сўмни ёки 93,5 фоизни ташкил этди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги “Очиқ бюджет ахборот партали орқали жамоатчилик фикри асосида шакллланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5250-сонли қарорига асосан ташаббусли бюджет дастури 2024 йил 1-мавсумида жами 14 млрд 906 млн сўм ажратилган бўлиб, шундан йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 780,0 млн сўм, маҳаллий бюджетнинг 5 фоиз қисми 10 млрд 126 млн сўм, “Менинг йўлим” дастури доирасида ажратилиши белгиланган маблағлар 4 млрд.сўм ташкил этди.
Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида
Маҳаллий бюджетнинг 2024 йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072 сонли қарори ижросини таминлаш (ташаббусли бюджет) харажатлари учун 780,0 млн сўм, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори ижросини таъминлаш максадида “Ёшлар дафтари” жамғармаси учун 100,0 млн сўм, 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сонли Фармон 8-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида 4-5-7-26-27-42-сонли мактабларга 2-хорижий тил ва 1 та касбга ўргатиш амалиётини жорий этишда зарурий жиҳозлар сотиб олиш харажатлари учун 100,0 млн сўм, Тавоис МФЙ ҳудудида тунги ёритгич чироқларини ўрнатиш харажатлари учун 200,0 млн сўм, Хўжа Бўстон қабристонида таъмирлаш ишларини бажаришда керакли қурилиш материалларини сотиб олиш харажатлари учун 17,5 млн сўм, Сўфиён МФЙ ҳудудида ободонлаштириш ишларини ташкиллаштиришда оҳак сотиб олиш харажатлари учун 12,5 млн сўм, Сўфиён МФЙ ҳудудидаги қабристонни жорий таъмирлаш харажатлари учун 15,6 млн сўм, Тошработ ҳудуди марказида йўл ҳаракати қоидаларини назорат қилувчи видео кузатув қурилмаларини ўрнатиш ва Навоий вилояти ЙҲХБга интеграция қилиш харажатлари учун 58,6 млн сўм, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.03.2023 йилдаги “Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари раҳбарларини рағбатлантириш харажатлари учун 20,0 млн сўм, "Ўртақўрғон" МФЙ ҳудудига тунги ёритгич чироқларини ўрнатиш харажатлари учун 21,0 млн сўм, "Ўртақўрғон" МФЙ ҳудудидаги “Якка тут” қабристони атрофини темир профнастил билан ўраш харажатлари учун 47,0 млн сўм, "Яшил макон" дастури доирасида қўчат сотиб олиш харажатлари учун 25,0 млн сўм, ҳудудларни ободонлаштириш ишларига зарур бўладиган ёқилғи мойлаш материаллари ҳамда оҳак сотиб олиш харажатлари учун 47,0 млн сўм маблағлар ажратилди.
Туман маҳаллий бюджетининг 2024 йил захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан туман ҳокимлиги маъмурий биносини қўриқлаш хизмати харажатлари учун 172,9 млн сўм, қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказида икки ўринли "гемодиализ сув тозалаш системаси"ни олиш харажатлари учун 70,0 млн сўм, "Ёшлар ва аёллар баланси"ни шакллантириш учун сўровнома бланкаларини тайёрлаш харажатлари учун 19,9 млн сўм, Наврўз умумхалқ байрам тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар учун 153,7 млн сўм, ҳокимлик моддий техника базасини мустаҳкамлаш харажатлари учун 232,0 млн сўм, "Меҳр ва этиборимиз сизга, азиз фахрийлар!" шиори остида туманимиздаги икки нафар фахрийларга бир марталик пул мукофоти ҳамда дори-дармон серсификати олиш харажатлари учун 8,0 млн сўм маблағлар ажратилди.
Туман Иқтисодиёт ва Молия бўлими мудири: Ж. Ҳожиев