10.01.2024
2023 йилда туман маҳаллий бюджет даромадлари прогнози режаси 64,9 млрд.сўм этиб белгиланган бўлиб, ҳақиқатда йил якуни билан маҳаллий бюджет даромадлар 72,0 млрд.сўмни ташкил этиб, маҳаллий бюджет прогнози 7,1 млрд. сўмга орттириб бажарилди.
Ўз навбатида туман маҳаллий бюджети харажатлари
280.7 млрд.сўмга ижро этилди.
Шундан: ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатларига 198.1 млрд сўм ёки туман маҳаллий бюджети умумий харажатларининг 70,5 фоизи, (мактабгача таълим 25,7 млрд сўм 9,1 фоиз, умумтаълим 18,2 млрд сўм 6.5 фоиз, соғлиқни сақлаш 103,3 млрд сўм),
Иқтисодиёт харажатларига 12,2 млрд.сўм, маҳаллий бюджетнинг 4,3 фоизи;
бошқарув органларини маблағ билан таъминлаш учун 23,2 млрд.сўм ёки умумий харажатларнинг 8.2 фоизи сарфланмоқда.
Бошқа харажатларга 47,2 млрд.сўм ёки харажатларнинг 16,8 фоизи йўналтирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 январдаги “Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, болаларни мактабгача таълим билан қамраб олинишини кенгайтириш, аҳолига мактабгача таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш мақсадида Давлат хусусий шерикчилик асосида фаолият юритувчи хусусий мактабгача таълим муассасалари сони 121 тага етиб, тумандаги жами 12071 нафар мактабгача таълим ёшидаги болалардан 9380 нафари мактабгача таълимга жалб қилиниб кўрсаткич 77,7 фоизга етказилди. Йил давомида давлат хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган мактабгача таълим муассасаларига 13.8 млрд сўм субсидия маблағлари тўлаб берилди.
Туманимизда кам таминланган оилаларга ижтимоий нафақалар тайинлашда 2021 йил 21 октябрдаги 654-сонли “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йил йил давомида жами 7823 та оилалаларга 47,7 млрд сўм миқдорида ижтимоий нафақалар тайинлаб берилган. Жумладан: кам таъминланган оилаларга 18 ёшгача болалар нафақаси 7254 та оилаларга 44,4 млрд сўм, моддий ёрдам нафақаси 569 та оилаларга 3,3 млрд сўм ижтимоий нафақа тўловлари учун молиялаштириб берилган. 2023 йил январь ойида болалар нафақаси ва моддий ёрдам нафақаси олувчилар сони 11200 нафар ташкил этган бўлса, 2023 йил декабрда ҳолатига келиб ахолини даромадларининг яхшиланиши натижасида 7823 нафар фуқаролар бугунги кунда болалар нафақаси ва моддий ёрдам нафақаси билан таъминланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли ва Ўзбекситон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги “Очиқ бюджет ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шакллланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисда”ги ПҚ-5250-сонли қарорига асосан 2023 йилда Қизилтепа туманида туман маҳаллий бюджети харажатларининг беш фоизи, яъни 11085,0 млн сўм ҳамда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 1925,0 млн сўм жами 13010,0 млн сўм маблағлар “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида молиялаштириш учун йўналтирилди.
2023 йил молия йили давомида жами 44 та назорат ва ўрганиш тадбирлари амалга оширилди, бунинг натижасида 528,0 млн сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланди. Жумладан:
Қизилтепа туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва ер эгалари Кенгаши ҳузуридаги фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган ўрганишда жами 9 ҳолатда 8,5 млн сўм миқдорида хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланган.
Қизилтепа тумани ҳокимлиги Маданият бўлимида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган ўрганишда жами 16 ҳолатда 14,7 млн сўм миқдорида ортиқча иш тўловларига йўл қўйилганлиги аниқланган.
Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этилган 1, 5, 7, 36-сонли Давлат Мактабгача таълим ташкилотларида озиқ-овқат маҳсулотларнининг СанПиН меъёрларида берилиши юзасидан ўтказилган 2 та ўрганишда жами 324,0 млн сўмлик бир болага бир кунлик маҳсулотларидан меъёридан ортиқча озиқ-овқат маҳсулотлари сарфланганлиги аниқланган.
Шунингдек, Тиббиёт бирлашмаси соғлиқни сақлаш муассасаларида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ва асосий воситалар қолдиқ қийматининг мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган ўрганишда жами 18 ҳолатда 32,0 млн сўм миқдорида молиявий хато камомад борлиги аниқланган.
Туманда хизматлар соҳасини ривожлантириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида, 2023 йил давомида 302 та янги хизмат кўрсатиш объектлари яратилиши белгиланган бўлиб, жами қиймати 97,9 млрд.сўм тадбиркорлар ва банк кредитлари маблағлари ҳисобидан 305 та (режага нисбатан 101 фоиз) янги лойиҳалар амалга оширилди. Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳисобига 465 та янги иш ўринлари яратилди.
Соҳалар кесимида қарайдиган бўлсак:
- 156 та чакана савдо хизматлари ҳисобига 203 та иш ўрни;
- 15 та умумий овқатланиш хизматлари ҳисобига 27 та иш ўрни;
- 38 та маиший хизмат кўрсатиш объектлари ҳисобига 61 та иш ўрни;
- 6 та соғлиқни сақлаш хизматлари ҳисобига 17 та иш ўрни;
- 10 та хусусий мактабгача таълим хизматлари ҳисобига 20 та иш ўрни;
- 80 та бошқа хизмат кўрсатиш объектлари ҳисобига 137 та иш ўрни яратилди.
Ушбу лойихалар ишга туширилиши натижасида қўшимча 387 млн сўм маҳаллий бюджетга даромад келиши таъминланди.
Бундан ташқари, 2024 йилда жами қиймати 73,7 млрд.сўмлик 274 та янги хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш ҳисобига 523 та иш ўрни яратилиши белгилаб олинди.
Шундан, халқаро М-37 автомобиль йўлида 1,86 млрд.сўм маблағлар эвазига 13 та объект, марказий кўчада 12,3 млрд.сўм маблағлар эвазига 10 та объект ҳамда маҳаллалараро кўчаларда 59,6 млрд.сўм маблағлар эвазига 251 та объект ишга туширилиши бўйича лойиҳалар номма-ном шакллантирилди. Ушбу лойихалар ишга туширилиши натижасида қўшимча 585 млн сўм маҳаллий бюджетга даромад шаклланиши кутилмоқда.
Туман Иқтисодиёт ва молия бўлими