13.01.2024
Ассалому алайкум, ҳурматли тумандошлар!
Қадрли аскарлар, Қуролли Кучларимиз хизматчилари ва фахрийлари!
Авваламбор Сизларни ва Сизлар орқали ҳаётини жонажон Ўзбекистонимиз ҳимоясидек улуғ ва шарафли ишга бағишлаган азму шижоатли ҳарбийларимизни ва барча тумандошларимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Азиз Ватан ҳимоячилари!
Айни кунларда дунёда бўлиб турган хавф-хатарли вазиятда мамлакатимиздаги тинч-тотувлик, аҳолининг фаровон, хавотирсиз ва эртасига ишонч билан яшаб келаётганида Сизларнинг ҳиссангиз беқиёс.
Сиз каби Ватан олдидаги бурчини шараф билан адо этиб келаётган довюрак, мард, жасур, эл-юртга садоқатли Ватан ҳимоячилари билан ҳақли равишда доимо фахрланамиз.
Қадрли ҳарбийлар!
Байрам муносабати билан Сизларнинг ота-онангиз, устозларингиз ва оила аъзоларингизга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.
Айнан улар Сизларнинг чинакам ватанпарвар инсон бўлиб вояга етишингизда улкан ҳисса қўшишган.
Улар ҳаёт қувончи ва ташвишларини доимо бирга баҳам кўришдаги энг яқин инсонлардир.
Қадрли тумандошлар ва ҳарбийлар!
Бугунги кунда миллий армиямиз сафларида йигитлик бурчини адо этаётган, ўзининг шарафли ва масъулиятли ҳарбий бурчини бажаришда фидойилик кўрсатаётган барча ҳарбийларни, мард ва жасур ўғлонларни яна бир бор Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами билан чин дилдан табриклайман.
Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, юртимиз тинчлиги йўлидаги шарафли фаолиятингизда улкан зафарлар тилайман.
Доимо юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
Байрам барчага муборак бўлсин!