24.10.2023
Даромадлар қисмининг бажарилиши
Туман бўйича 2023 йил 9 ойи давомида Қизилтепа туман маҳаллий бюджет даромадларининг прогнози 50095,2 млн.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 54343,5 млн.сўмга, яъни 108,5 фоизга ёки режага нисбатан 4248,3 млн.сўмга кўп бажарилган. Шунингдек,
Туман бўйича 2023 йил 3-чоракда Қизилтепа туман маҳаллий бюджет даромадларининг прогнози 15571,4 млн.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 16271,4 млн.сўмга, яъни 104,4 фоизга ёки режага нисбатан 700,0 млн.сўмга кўп бажарилган.
Харажатлар қисмининг бажарилиши
Туман маҳаллий бюджетининг харажатлари қисми бўйича 2023 йил 3-ойлик якуни бўйича аниқланган режа 219906,3 млн сўм бўлиб, касса харажати 214184,0 млн сўмни ташкил этиб 95,3 фоизга бажарилди.
Жумладан соҳалар кесимида:
умум таълим соҳаси бўйича аниқланган режа 15368,4 млн сўмни касса харажати 14018,1 млн сўмни ёки 91,2 фоизни,
мактабгача таълим соҳаси бўйича аниқланган режа 20822,8 млн сўмни касса харажати 20430,5 млн сўмни ёки 98,1 фоизни,
соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича аниқланган режа 82412,6 млн сўмни касса харажати 77059,6 млн сўмни ёки 93,5 фоизни,
давлат вакиллик органлари соҳаси бўйича аниқланган режа 20389,4 млн сўмни касса харажати 20558,6 млн сўмни ёки 100,8 фоизни
қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича аниқланган режа 3917,4 млн сўмни касса харажати 3690,2 млн сўмни ёки 94,2 фоизни,
ободонлаштириш соҳаси бўйича аниқланган режа 15002,0 млн сўмни касса харажати 12968,3 млн сўмни ёки 86,4 фоизни,
маданият ва спорт соҳаси бўйича аниқланган режа 9337,9 млн сўмни касса харажати 8997,7 млн сўмни ёки 96,4 фоизни,
аҳолини ижтимоий ҳимоялаш соҳаси бўйича аниқланган режа 1249,9 млн сўмни касса харажати 2326,2 млн сўмни ёки 131,7 фоизни,
бошқа соҳа харажатлари бўйича аниқланган режа 55839,0 млн сўмни касса харажати 54134,8 млн сўмни ёки 96,9 фоизни ташкил этди.
Шунингдек Ўзбекситон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги “Очиқ бюджет ахборот партали орқали жамоатчилик фикри асосида шакллланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора тадбирлари тўғрисда”ги ПҚ-5250-сонли қарорига асосан 2023 йил тасдиқланган маҳаллий бюджет ҳисобидан жами 11085,7 млн сўм, (1-мавсум учун 5542,8 ажратилган) йил бошидаги эркин қолдиқ ҳисобидан 510,0 млн сўм, жорий йил 1-чорак даромадларни орттириб бажарилган қисмидан 911,0 млн сўм жами 6963,8 млн сўм маблағ ажратилди ҳамда 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида энг кўп овоз тўплаган 15 та таклиф ғолиб деб топилди ва молиялаштириш учун кейинги босқичга ўтказилди.
Ички йўллар бўйича 1 та лойиҳа жами 2.5 км узунликдаги йўл, ҳалқ таълими бўйича 9 та лойиҳа мактабларга жиҳоз сотиб олиш, биноларини қуриш, қуёш панелларини ўрнатиш, кўча чироқлари ўрнатиш бўйича 1 та лойиҳа, тиббиёт йўналиши бўйича 1 та лойиҳа туман тиббиёт бирлашмасига тиббий жиҳозлар сотиб олиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича 1 та лойиҳа, ижтимой соҳа биноларини таъмирлаш ҳамда моддий техника базасини мустаҳкамлаш бўйича 2 лойиҳа голиб деб топилди. Жумладан:
- Кизилтепа туман Тиббиёт бирлашмасига тиббий асбоб-ускуна сотиб олиш учун 670 млн.сўм
- 36-сонли умумий ўрта таълим мактаби моддий техника базасини ривожлантириш учун керакли жиҳозлар сотиб олиш учун 400 млн.сўм.
- Қизилтепа туман 36-ихтисослаштирилган мактаб интернатини моддий техника базасини ривожлантиришга керакли жиҳозлар олиш учун 500 млн.сўм
- 25-сонли умумий ўрта таълим мактабида таьлим сифатини яхшилаш ва ўқувчичиларни касб-ҳунарга ўргатиш ва мактабда иккинчи хорижий тилни ўргатиш учун керакли асбоб ускуна ва жиҳозлар олиш учун 500 млн.сўм
- Қизилтепа туман 2-сон касб-ҳунар мактаби моддий техника базасини ривожлантириш учун керакли жиҳозларни олиш учун 780 млн.сўм
- 26-сонли умумий ўрта таълим мактаби моддий техника базасини ривожлантириш учун керакли жиҳозлар сотиб олиш учун 500 млн.сўм.
- 31-сонли умумий ўрта таълим мактаби моддий техника базасини ривожлантириш учун керакли жиҳозлар сотиб олиш учун 500 млн.сўм.4 мактабни жиҳозлаш харажатлари учун 204 млн.
- Маликобод мфй ҳудудида жойлашган “Уч авлод” боғида мавжуд манзарали дарахтларни суғориш тизимини йўлга қўйиш харажатлари учун 600 млн.сўм
- Қизилтепа туман марказидаги кўчаларга замонавий нақшлик ёриткичлар ўрнатиш харажатлари учун 1200 млн.сўм
- 23-сонли умумий ўрта таълим мактаби биносини тамирлаш харажатлари учун 800 млн.сўм.
- 42-сонли умумий ўрта таълим мактабини моддий техник базасини ривожлантириш ва мактабда 10 KwT қуёш панелларини ўрнатиш учун 200 млн.сўм
- Қизилтепа туман Нурафшон мфйнинг 2.5 км ички йўлларини асфалтлаштириш учун 1200 млн.сўм
- 11-сонли умумий ўрта таълим мактаби моддий техника базасини ривожлантириш ҳамда кўмир заҳираси учун кўмирхона айвони ва қоровулхона қуриш учун 300 млн.сўм.
- 14-сонли умумий ўрта таълим мактабини моддий техник базасини ривожлантириш ва мактабда 10 KwT қуёш панелларини ўрнатиш учун 300 млн.сўм
- 15-сонли умумий ўрта таълим мактабини моддий техник базасини ривожлантириш ва мактабда 10 KwT қуёш панелларини ўрнатиш учун 300 млн.сўм миқдорида маблағлар йўналтирилди.
Туманда 2023 йил 2-мавсум (7 млрд 10 млн сўм) доирасида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёни якунига кўра
Варозун маҳалласи Варозун қишлоғидан Оқбурут қишлоғига чиқувчи, боғловчи йўлни асфалтлаштириш учун 1 млрд 320 млн сўм
Тумандаги 25-сонли умумий ўрта таълим мактаби моддий техника базасини ривожлантириш мақсадида керакли жиҳозлар сотиб олиши учун 350,0 млн.сўм
Оқработ мфй Қипчоқ кўчаси 1500 метр ички йўлларни асфалтлаштириш учун 900,0 млн.сўм
Тумандаги 26-сонли умумий ўрта таълим мактаби моддий техника базасини ривожлантириш мақсадида керакли жиҳозлар сотиб олиши учун 500,0 млн сўм
Оқмачит мфй Деҳқонобод кўчаси 3000 метр ички йўлларни асфалтлаштириш учун 1 млрд 320 млн сўм
Оқмачит мфй Оқмачит кўчаси 3500 метр ички йўлларни асфалтлаштириш учун 1 млрж 320 млн.сўм
Ифтихор маҳалласида усти ёпиқ суъний қопламали мини футбол майдончаси қуриш учун 700,0 млн сўм
Алишер Навоий маҳалласидаги кўчаларни камералаштириш учун 600 млн сўм маблағлар ажратилди.
Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида
Маҳаллий бюджетнинг 1-чорак даромадлари режадан ортирилиб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан «Ёшлар дафтари» жамғармаси учун 456,0 млн сўм, “Аёллар дафтари” жамғармаси учун 456,0 млн сўм, “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” учун 911 млн, , Озиқ овқат захираси жамғармаси учун 100,0 млн сўм, Туман ободонлаштириш бошқармасига гул кўчатлари сотиб олиш харажатлари учун 155,0 млн сўм, махсус кийим сотиб олиш харажатлари учун 54,0 млн сўм, оҳақ сотиб олиш харажатлари учун 28,0 млн сўм маблағлар ажратилди.
Маҳаллий бюджетнинг 2-чорак даромадлари режадан ортирилиб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан «Ёшлар дафтари» жамғармаси учун 170,0 млн сўм, “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” учун 339 млн сўм, “Аёллар дафтари” жамғармаси учун 170,0 млн сўм, 18.03.2022 йилдаги ПҚ-427 сонли қарорига асосан касаба уюшмаси кенгашига 113,0 млн сўм, тумандаги чин етим ва ижтимоий ҳимояга мухтожни қарамоғига олингани учун 9,9 млн сўм, “Қальайи-Азизон” мфйда жойлашган “Яшил макон” боғига томчилаб суғориш ишларини бажариш харажатлари учун 170,0 млн сўм, “Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар харажатлари учун 34,0 млн сўм, "Тавоис" мфй биносини таъмирлаш харажатлари учун 108,0 млн сўм жами 2-чорак даромадлари режадан ортирилиб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан 1 млрд 238 млн сўм маблағлар ажратилди.
2023 йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072 сонли қарори ижросини таминлаш (ташаббусли бюджет) харажатлари учун 510,0 млн сўм, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори ижросини таъминлаш максадида “ёшлар дафтари” жамғармаси учун 255,0 млн сўм, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31-мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сон Қарорига асосан “Аёллар дафтари” жамғармаси учун 261,0 млн сўм маблағлар ажратилди.
2023 йил захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёшлар сайли байрам тадбирларини ўтказиш харажатлари учун 65,0 млн сўм, "Рақамли халқ депутатлари Кенгаши" комплекс ахборот тизимидан фойдаланиш харажатлари учун 8,8 млн сўм, туман ҳокимлиги "веб" сайтини янгилаш харажатлари учун 57,0 млн сўм, Туман ободонлаштириш бошкармасига гул кўчатлари ҳамда дарахт кўчатлари сотиб олиш харажатлари учун 320,0 млн сўм, туман спорт мактабига "Спорт мактабтаблари спорт лигаси" Республика босқичида иштирок этиш харажатлари учун 20,0 млн сўм, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19-майдаги "Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5117-сон Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20-сентиябрдаги "Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотларини қўллаб-қувватлаш чора тадбирлар тўғрисида"ги Қарори ҳамда Навоий вилояти ҳокимининг 2023-йил 25-апрелдаги 59-5-0-Q/23-сонли Қарорига асосан "LEARN QUICK" нодавлат таълим муассасасига бир марталик субсидия тўловлари учун 45,0 млн сўм, тадбиркорлик уйи "COWORKING" маркази ижара тўлови харажатлари учун 60,0 млн сўм, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2022-йил 26-октябр куни кенгайтирилган тарзида ўтказилган видео селектр йигилишининг 74-сонли баёнида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари марказини ташкил этиш мақсадида бинони мослаштириш харажатлари учун 130,0 млн сўм, Тиббиёт бирлашмаси 1 нафар шифокорининг Туркия давлатидаги "BHT Clinik Istambul Tema Hastanasi" номидаги клиникада малака ошириши билан боғлиқ харажатлари учун 25,0 млн сўм, туман ҳокимлиги моддий техника базасини мустаҳкамлаш харажатлари учун 220,0 млн сўм, Қрим-Конго гемогравик иситмаси касаллиги профилактикаси доирасида амалга ошириладиган тадбир харажатлари учун 10,0 млн сўм маблағлар ажратилди.
Иқтисодиёт ва Молия бўлими мудири: Ж.Ҳожиев