15.10.2025
Даромадлар қисмининг бажарилиши
Туман бўйича 2024 йил 3-чоракда Қизилтепа туман маҳаллий бюджет даромадларининг прогнози 15124,2 млн.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 15717,2 млн.сўмга, яъни 103,0 фоизга ёки режага нисбатан 593,0 млн.сўмга кўп бажарилган.
Харажатлар қисмининг бажарилиши
Туман маҳаллий бюджетининг харажатлари қисми бўйича 2024 йил
3-чорак якуни бўйича аниқланган режа 224855,4 млн сўм бўлиб, касса харажати 214184,0 млн сўмни ташкил этиб 95,3 фоизга бажарилди.
Жумладан соҳалар кесимида:
умумтаълим соҳаси бўйича аниқланган режа 15368,4 млн сўмни касса харажати 14018,1 млн сўмни ёки 91,2 фоизни,
мактабгача таълим соҳаси бўйича аниқланган режа 20822,8 млн сўмни касса харажати 20430,5 млн сўмни ёки 98,1 фоизни,
соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича аниқланган режа 82416,6 млн сўмни касса харажати 77059,6 млн сўмни ёки 93,5 фоизни,
давлат вакиллик органлари соҳаси бўйича аниқланган режа 20389,4 млн сўмни касса харажати 20558,6 млн сўмни ёки 100,8 фоизни
қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича аниқланган режа 3917,4 млн сўмни касса харажати 3690,2 млн сўмни ёки 94,2 фоизни,
ободонлаштириш соҳаси бўйича аниқланган режа 15002,0 млн сўмни касса харажати 12968,3 млн сўмни ёки 86,4 фоизни,
маданият ва спорт соҳаси бўйича аниқланган режа 9337,9 млн сўмни касса харажати 8997,7 млн сўмни ёки 96,4 фоизни,
бошқа соҳа харажатлари бўйича аниқланган режа 57605,8 млн сўмни касса харажати 56460,9 млн сўмни ёки 98,1 фоизни ташкил этди.
Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида
Туман маҳаллий бюджетининг 2024 йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
145-сонли Қарорига асосан “Аёллар дафтари жамғармаси” учун 100,0 млн сўм, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги "Мактагача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-79-сонли Фармонига асосан тумандаги замонавий мактаб мақомини олган 10-, 14-, 24-, 38-умумий ўрта таълим мактаби директорларини рағбатлантириш харажатлари учун 16,6 млн сўм, Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2020 йил 20 декабрда мамлакатимиз ёшлари билан ўтказилган "Ўзбекистон ёшлар форуми"нинг 100-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида 5 нафар маданият бўлими ходимини тўлов контракт тўлови учун 40,0 млн сўм 66,4 маблағлар ажратилди.
Туман маҳаллий бюджетининг 2024 йил захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан гул сотиб олиш харажатлари учун 470 млн сўм, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 январдаги "Республика тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги" ПҚ-20 сонли қарорига асосан Боязид Бастомий қабристони ҳудудидаги зиёратгоҳга пандус ўрнатиш харажатлари учун 5 млн сўм, "Бир бўлсак - Ягона Халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!" шиори остида ташкил этилган Давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрам тадбирларини ўтказиш харажатлари учун 231 млн сўм маблағлар ажратилди.
Туман маҳаллий бюджетининг 2024 йил 3 чорак даромадлар режасининг орттирилиб бажарилган қисми ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли Қарорига асосан “Фуқаролар ташшаббуси” жамғармаси учун 153,0 млн сўм, тиббиёт бирлашмаси 2 нафар шифокорининг Германия федерал республикасида "Буйрак касаллиги бўлган беморларга неврологик ёрдам мавзусида" амалиётга қатнашиб келиш билан боғлиқ сафар харажатлари учун 74,0 млн сўм маблағлар ажратилди.
Иқтисодиёт ва Молия бўлими мудири: Ж.Ҳожиев