Тендер савдолари

ОЧИҚ ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ!

Тендер савдолари
baxriddin
0
180

Ўзбекистон Республикасининг "Фермер хўжаликлар тўғрисида"ги Қонунининг 11-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарори билан тасдиқланган "Ер участкаларини фермер хўжаликларга узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида"ги низомига биноан балиқчилик, боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларни юритиш мақсадида туман ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалалари комиссияси ер участкалари учун очиқ танлов эълон қилади.

1. Бўстон СИУ ҳудуди, Тавоис массивидаги 623к, 625к, 633к-контурлардаги жами 1,54 гектар, шундан 1,0 гектар мелиоратив ҳолатидаги ерлар, 0,20 гектар сувости ерлар, 0,34 гектар бошқа ерлар балиқчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этиш учун;

2. Янги ҳаёт СИУ ҳудуди Ал Бухорий массивидаги 156к, 157к-контурлардаги жами 10,05 гектар, шундан 10,0 гектар яйлов ерлар, 0,20 гектар сувости ерлар, 0,10 гектар йўллар эгаллаган ерлар, 0,20 гектар бошқа ерларда томчилатиб суғориш технологиясини қўллаган ҳолда боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этиш учун;

3. Янги ҳаёт МФЙ ҳудуди Х. Сулаймонов массивидаги 459к, 460к, 461к, 463к, 462к, 429к-контурлардаги жами 75,20 гектар, шундан 67,0 гектар яйлов ерлар, 3,0 гектар сувости ерлар, 0,20 гектар йўллар эгаллаган ерлар, 5,0 гектар бошқа ерларда балиқчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этиш учун;

4. Тошработ массивидаги 2190к-контурдаги жами 7,50 гектар, шундан 7,20 гектар яйлов ерлар, 0,10 гектар сувости ерлар, 0,10 гектар йўллар эгаллаган ерлар, 0,10 гектар бошқа ерларда томчилатиб суғориш технологияси асосида боғзор яратиш мақсадида боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этиш учун;

5. Тошработ массивидаги 2190к-контурдаги жами 10,0 гектар, шундан 9,60 гектар яйлов ерлар, 0,10 гектар сувости ерлар, 0,20 гектар йўллар эгаллаган ерлар, 0,10 гектар бошқа ерларда томчилатиб суғориш технологияси асосида боғзор яратиш мақсадида боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этиш учун танлов эълон қилади.

Танлов 2021 йил 21 июнь куни соат 10.00 да туман Қишлоқ хўжалиги бўлими биносида бошланади.

Эслатма: танловда қатнашиш истагини билдирган фуқаролар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари танлов эълон қилинган кундан бошлаб туман ҳокими номига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Аризада ариза берувчининг исми ва фамилияси, отасининг исми, турар жойи, сўралаётган ер участкаси жойлашган жой, унинг майдони, мўлжалланаётган ихтисослашуви ва ер участкаларини ижарага олиш муддати кўрсатилиши шарт.

Манзил: Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 23-уй. Тел: 555-29-82 ва 555-35-81.

 

Танлов комиссияси.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ОЧИҚ ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ!

ОЧИҚ ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ!

Эълонлар / Тендер савдолари янв 23, 2021

ОЧИҚ ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ

Эълонлар / Тадбиркорларга / Фукароларга фев 09, 2020

ОЧИҚ ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ!

Тендер савдолари сен 19, 2019