/ / ОЧИҚ ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ!
Эълонлар / Тендер савдолари

ОЧИҚ ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ!

Эълонлар / Тендер савдолари
baxriddin
1
462

Ўзбекистон Республикасининг "Фермер хўжаликлар тўғрисида"ги Қонунининг 11-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарори билан тасдиқланган "Ер участкаларини фермер хўжаликларга узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида"ги низомига биноан пахта ва ғаллачилик, боғдорчилик ва узумчилик, боғдорчилик ва чорва озуқаси етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларини юритиш мақсадида туман ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалалари комиссияси ер участкалари учун очиқ танлов эълон қилади.

1. Янги ҳаёт МФЙ, Тавоис массиви 3-участкасидаги 1, 2, 3қ, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 16-контурдаги жами 157,21 гектар, шундан 32,40 гектар экин ерлар, 3,11 гектар бўз ерлар, 113,4 гектар яйлов ерлар, 3,30 гектар сувости ерлар, 2,0 гектар йўллар эгаллаган ерлар, 3,0 гектар бошқа ерлар пахта ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этиш учун;

2. Тошработ массивидаги 503к, 504, 505к, 506к, 507к, 514к контурлардаги жами 7,60 гектар, шундан 6,80 гектар узумзор ерлар, 0,50 гектар боғзор ерлар, 0,10 гектар сувости ерлар, 0,10 гектар йўллар эгаллаган ерлар, 0,10 гектар бошқа ерлар боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этиш учун;

3. Бухоро массиви 2-участкасидаги 36к, 62, 61к, 63к, 64к-контурлардаги жами 110,6 гектар, шундан 102,0 гектар яйлов ерлар, 0,20 гектар сувости ерлар, 0,30 гектар йўллар эгаллаган ерлар, 3,50 гектар бошқа ерларда ёмғирлатиб суғориш технологияси асосида чорва озуқаси етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этиш учун;

4. қуйимазор массиви 1-участкасидаги 401, 404-контурлардаги жами 5,15 гектар, шундан 3,41 гектар боғзор ерлар, 0,10 гектар сув ости ерлар, 1,64 гектар бошқа ерларда томчилатиб суғориш технологияси асосида боғзор яратиш мақсадида боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этиш учун танлов эълон қилади.

Танлов 2021 йил 31 май куни соат 10.00 да туман Қишлоқ хўжалиги бўлими биносида бошланади.

Эслатма: танловда қатнашиш истагини билдирган фуқаролар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари танлов эълон қилинган кундан бошлаб туман ҳокими номига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Аризада ариза берувчининг исми ва фамилияси, отасининг исми, турар жойи, сўралаётган ер участкаси жойлашган жой, унинг майдони, мўлжалланаётган ихтисослашуви ва ер участкаларини ижарага олиш муддати кўрсатилиши шарт.

Манзил: Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 23-уй.

Тел: 555-29-82 ва 555-35-81.

Танлов комиссияси.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ОЧИҚ ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ!

Эълонлар / Тендер савдолари июл 13, 2020

ОЧИҚ ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ!

Тендер савдолари ноя 08, 2019

ОЧИҚ ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ!

Тендер савдолари сен 19, 2019

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .