/ / НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ
Депутатлар фаолияти / Тадбирлар

НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ

Депутатлар фаолияти / Тадбирлар
baxriddin
0
66
НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгашининг навбатдаги йигирма иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда "Қизилтепа туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида 2021 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги кечиктириб бўлмайдиган долзарб вазифалар юзасидан туман секторлари раҳбарларининг ҳисоботи ҳамда май ойида ўз ҳудудларида олиб бораётган ишларини тизимли равишда ташкил этиш бўйича белгилаган иш режалари тўғрисида”ги;

"Ҳудудларда "Темир дафтар”, "Аёллар дафтари”, "Ёшлар дафтари”
асосида амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги тўғрисида”ги;

"Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари бўйича эришиладиган амалий чора-тадбирлар дастурлари тўғрисида”ги;

"Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан секторлар ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича фаолияти тўғрисида”ги;

"Туманда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси ижроси тўғрисида”ги;

"Маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан йўналтирилган маблағлар тўғрисида”ги;

"2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури тўғрисида”ги;

"Туман халқ таълими бўлимига қарашли №2, №10, №37, №38-сонли мактабларнинг вакант директорлик лавозимига тавсия этилган номзодлар, таълим муассасасининг ривожлантиришнинг уч йиллик дастури билан иштирок этиб, энг наъмунали деб топилган номзодларни Халқ депутатлари туман Кенгаши қарори билан директорликка тавсия этиш тўғрисида”ги ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисобот ва ахборотлари тингланиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сеесияда вилоят прокурори Б. Ахмедов ҳам иштирок этди.

У. БОБОЖОНОВ,

Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгаши котибияти мудири

НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ 	НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ

НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ

Депутатлар фаолияти / Тадбирлар май 10, 2021
НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ

НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ

Янгиликлар / Депутатлар фаолияти апр 10, 2021
НАВБАТДАГИ СЕССИЯДА БИР ҚАТОР МАСАЛАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

НАВБАТДАГИ СЕССИЯДА БИР ҚАТОР МАСАЛАЛАР КЎРИБ

Янгиликлар / Депутатлар фаолияти фев 15, 2021

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .