/ / / "ЖОНАЖОН ЮРТИМ ОБОДЛИГИГА ЎЗ ҲИССАМНИ ҚЎШАМАН!" ШИОРИ ОСТИДА МАҲАЛЛАЛАРДА ҚАНДАЙ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА?
Янгиликлар

"ЖОНАЖОН ЮРТИМ ОБОДЛИГИГА ЎЗ ҲИССАМНИ ҚЎШАМАН!" ШИОРИ ОСТИДА МАҲАЛЛАЛАРДА ҚАНДАЙ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА?

Янгиликлар
baxriddin
1
331
"ЖОНАЖОН ЮРТИМ ОБОДЛИГИГА ЎЗ ҲИССАМНИ ҚЎШАМАН!" ШИОРИ ОСТИДА МАҲАЛЛАЛАРДА ҚАНДАЙ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА?

Жорий йилнинг 18 февралида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармон ушбу тизимга кўплаб янгиликларни олиб келди.

Бу ҳақда Хўжақўрғон маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шавкат Нарзиев шундай дейди:

– Кўплаб янгиликлар ва ўзгаришлар билан бирга, "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилига асосланган янги тизимни жорий этган ушбу Фармон маҳалла ходимлари томонидан катта хурсандчилик билан кутиб олинди.

Фармонга асосан, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари, Маҳалла ва оила илмий тадқиқот институти, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда жамоатчилик назорати бўйича комиссиялар ташкил этилиб, 22 март "Маҳалла тизими ходимлари куни"деб эълон қилинди. Бундан ташқари, тизимга киритилган бошқа бир қатор янгиликлар туфайли иш самарадорлигимиз ортиб, аҳоли билан ишлашга эътибор кучайди.

Ушбу йилда маҳалламиздаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида "Йўл харитаси" ишлаб чиқилиб, унга асосан ҳудудимиздаги 146 нафар ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилиб, шундан 21 нафар ишсиз ёшлар бандлиги таъминланди, 7 нафар ёшга имтиёзли кредит олишга кўмаклашилди; 4 нафар хотин-қиз ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилиб, 6 нафарига имтиёзли кредитлар олиб берилди.

Маҳалламизда 55 та кам таъминланган оила рўйхатга олинган бўлиб, карантин даврида уларга ҳомийлар томонидан ўн икки миллион икки юз минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Шу билан бирга, уларнинг 11 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди, 2 нафарига имтиёзли кредит олишга кўмаклашилди, 2 нафарига бир бошдан урғочи қўй, 1 нафарига коммунал тўловларини тўлаши учун беш юз минг сўм ёрдам берилди. Бундан ташқари, 3 оилага иссиқхона, 4 оила томорқасига сув насоси ўрнатилди ва 2 та оиланинг томорқа ерлари экилиб, 5 та оилага помидор кўчатлари етказиб берилди.

Яқин кунларда кам таъминланган оилаларнинг 15 нафарига такрорий экин экиш учун 20-30 сотихдан ер ажратиш ва 14 нафарининг уй-жойларини таъмирлаб беришни режалаштирганмиз.

Айни дамларда бутун эътиборимизни "Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман!" шиорини амалга оширишга қаратганмиз. Маҳалламизни янада обод ва кўркам масканга айлантириш, томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, хонадонларни ободонлаштириш ишларига аҳоли тўлиқ жалб этилмоқда.

Энг қувончлиси шундаки, маҳалладаги ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарор бўлишига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар – жиноятчилик, ажрим, ўз жонига қасд қилиш, эрта турмуш қуриш ҳолатлари жорий йилнинг ўтган олти ойи мобайнида қайд этилмади. 8 та оилавий ва 2 та қўни-қўшни муносабатларидаги келишмовчиликлар бартараф этилди.

Амалга ошираётган барча ишларимиз замирида Президентимизга ва ҳукуматимизга мадад бўлган ҳолда аҳолининг турмуш тарзини янада яхшилашдек, мақсадимиз мужассам.

Садоқат МАҲМУДОВА, Майта МФЙдан: – Давлатимиз раҳбари томонидан ҳар бир оила, кўча ва маҳаллаларда"Обод хонадон", "Обод кўча", "Обод маҳалла" тамойилларини жорий этиш бўйича белгилаб берилган вазифаларни барчамиз кенг жамоатчилигимиз орқали халқимиз турмуш тарзи ва маданиятига сингдиришимиз лозим.

Ушбу эзгу амал-ларнинг давоми сифатида маҳалламизда ҳам бирмунча хайрли ишлар амалга оширилмоқда. "Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман!"шиори остида ўтказилган тадбирда томорқасидан унумли фойдаланаётган Абера Раҳматовахонадонларида бўлдик. Ҳунармандчиликнинг каштачилик йўналиши бўйича ютуқларга эришаётган Феруза Баҳромованинг фаолияти асосида камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнатга лаёқатли аъзоларини касб-ҳунарга ўргатиш бўйича тавсиялар берилди.

Шунингдек, тадбиркор Ориф Полвонов ҳомийлигида 1 километр йўл кенгайтирилиб шағал ташланди. Бу савобли ишларда маҳалла фаоли Қўлдош Раҳматовнинг жонбозлик кўрсатганини алоҳида таъкидлаш ўринли.

 

Садоқат ТОЖИЕВА, Ўртақўрғон МФЙдан: – Маҳалламиз раиси Рустам Султонов бошчилигида кўча вакиллари, кайвони ва патронаж ходимларидан тузилган ишчи гуруҳ аҳоли хонадонларида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар – ободонлаштириш, томорқа маданияти қай даражада эканлиги билан танишмоқдалар.

Маҳаллада истиқомат қилувчи Юнус Раббимов асли қассоб бўлса-да, турмуш ўртоғи Ирода Раббимова билан бирга тадбиркорлик билан ҳам шуғулланишади. 2015 йилдан буён асаларичилик билан шуғулланиб, етти хазинанинг бири бўлган асалнинг ортидан топган даромадларидан миннатдор. Акбар Набиев хонадонида экин-тикин ишларининг жой-жойидалигини кўриб ҳавасингиз келади. Хонадон фариштаси 81 ёшга кирган Мушарой буви Бўронова оила аъзоларига экинларни парваришлаш бўйича маслаҳатларини берар экан, бекор ётган ҳар бир қарич ернинг уволи борлигини айтмоқда. Давлат Жумаев хонадони бекаси Олмахон Обилова 3 келин ва 3 ўғилга томорқа ерига меҳр бериш лозимлигини уқтириб келмоқда. Уларнинг 15 сотихли томорқасида барча экинлар мавжуд.

Бутун дунёни таҳликага солаётган пандемия сабаб энг кучли давлатлар ҳам инқирозни бошидан кечираётган даврда оддийгина томошабин бўлиб, "Олма пиш, оғзимга туш", дея боқимандаликка берилиб яшаш пайти эмас.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ТУМАНДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ТОЗАЛИК ОЙЛИГИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

ТУМАНДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ТОЗАЛИК ОЙЛИГИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Янгиликлар / Фукароларга июн 28, 2020
ДИҚҚАТ:

ДИҚҚАТ: "ОБОД МАҲАЛЛА" ТАДБИРИ! ФАОЛ

Янгиликлар / Фукароларга июн 23, 2020
ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ КУЛОЛОНДА

ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ КУЛОЛОНДА

Тадбирлар апр 11, 2020