/ / / МАТБУОТ ХОДИМЛАРИ ТАҚДИРЛАНИШДИ
Янгиликлар

МАТБУОТ ХОДИМЛАРИ ТАҚДИРЛАНИШДИ

Янгиликлар
baxriddin
0
262
Хабарингиз бор, юртимизда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида кенг нишонланади.
Мазкур сана муносабати билан бугун туман ҳокимлиги биносида туман ҳокими Ш. Набиев ва вилоят Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари А. Муқимов туманимиз ойнаси бўлмиш "Қизилтепа тонги” газетаси ходимлари, бир неча фаол жамоатчи мухбирлар ва фахрий журналистлар билан учрашишди.
Учрашув аввалида Ш. Набиев ва А. Муқимов соҳа ходимларини касб байрами билан табриклашди, уларнинг фаолиятларига ижодий парвозлар тилашди.
Шундан сўнг фахрий журналистлар: Ф. Сатторов ва И. Ҳасанов вилоят ҳокимининг ташаккурномаси билан, газета ходимлари: Б. Эгамов, О. Мақсудова ва Н. Тўлаева, шунингдек, фаол жамоатчи мухбирлар: З. Исоқов ва И. Қаҳҳоров туман ҳокимининг ташаккурномаси ва совғалари билан тақдирланишди. 
Учрашув давомида тақдирланган газетанинг уларнинг ҳаётидаги ижобий таъсири, иш фаолияти ҳақида тўхталиб, барчани байрам билан қутлашди.
МАТБУОТ ХОДИМЛАРИ ТАҚДИРЛАНИШДИ
МАТБУОТ ХОДИМЛАРИ ТАҚДИРЛАНИШДИ
МАТБУОТ ХОДИМЛАРИ ТАҚДИРЛАНИШДИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

30 ИЮНЬ — ЁШЛАР КУНИ. ЯЙРА ЁШЛИГИМ, ЯЙРА!

30 ИЮНЬ — ЁШЛАР КУНИ. ЯЙРА ЁШЛИГИМ, ЯЙРА!

Тадбирлар июн 29, 2019
“ҚИЗИЛТЕПА ТОНГИ” ГАЗЕТАСИ ТАҲРИРИЯТИ

“ҚИЗИЛТЕПА ТОНГИ” ГАЗЕТАСИ ТАҲРИРИЯТИ

Туман ташкилотлари / Эълонлар / Янгиликлар / Фукароларга сен 10, 2019