/ / / ЎҚУВ СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ
Янгиликлар

ЎҚУВ СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Янгиликлар
baxriddin
0
270
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қизилтепа туман Халқ қабулхонаси ва туман молия бўлими ташаббуси билан ҳамкорликда ижтимоий нафақалар масаласида фуқаролар мурожаатини камайтириш, шикоятларнинг олдини олиш мақсадида маҳалла раиси ўринбосарлари ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази инспекторлари иштирокида ўқув семинари бўлиб ўтди.
Ўқув семинарнинг асосий мавзуси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон Фармони)”ги 307-сонли қарори мазмун-моҳиятини тушунтириш, ижтимоий нафақаларни тайинлаш тартибига киритилган ўзгартиришлар ҳақида бўлди. Тайёрланган слайдлар орқали молия бўлими мудири Н. Мусоев ҳамда бош мутахассиси Р. Отақулов киритилган ўзгартиришларни меъёрий ҳужжатлар асосида тушунтириб ўтди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қизилтепа туман Халқ қабулхонаси мудири Х. Халилов фуқаролар аризаларини қабул қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш тартиби тўғрисида керакли тавсияларни бериб ўтди.
ЎҚУВ СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ
ЎҚУВ СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ
ЎҚУВ СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қизилтепа тумани Халқ қабулхонаси мудири Анвар Исоков билан суҳбат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қизилтепа

Фукароларга / Хисоботлар ноя 11, 2019

ҚАБУЛГА МАРҲАМАТ!

Эълонлар / Фукароларга сен 13, 2019
Бизнесни ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

Бизнесни ривожлантириш ва тадбиркорликни

Интерактив хизматлар дек 15, 2014