/ / / 2 МАРТ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БМТГА АЪЗО БЎЛГАН КУН/ БМТ ВА ЎЗБЕКИСТОН
Янгиликлар

2 МАРТ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БМТГА АЪЗО БЎЛГАН КУН/ БМТ ВА ЎЗБЕКИСТОН

Янгиликлар
baxriddin
3100
2 МАРТ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БМТГА АЪЗО БЎЛГАН КУН/ БМТ ВА ЎЗБЕКИСТОН

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1945 йил 24 октябрда, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва ялпи хавфсизликни мустаҳкамлаш орқали тинчликни барқарор этиш журъати билан чиққан 51 мамлакат томонидан ташкил этилди. Бугунги кунда 193 мамлакат, яъни дунёнинг қарийб барча мамлакатлари БМТнинг аъзоларидир. БМТнинг аъзоси бўлган давлат халқаро муносабатларнинг асосий тамойиллари акс этган, халқаро шартномалардан иборат бўлган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Низомида баён этилган мажбуриятларни қабул этади.

Низомга биноан, БМТ тўртта асосий мақсадга амал қилади: халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга кўмаклашиш, миллатлар ўртасида дўстона алоқаларни ривожлантириш, халқаро муаммоларни ҳал этишда ва инсон ҳуқуқларини ҳурматлашни рағбатлантиришда, халқаро ҳамкорликни барқарор этиш ҳамда ушбу умумий мақсадларга эришишда миллатлар саъй-ҳаракатлари, келишувлари учун марказий ролни ўйнаш.

БМТ аъзолари мустақил давлатлардир. Ташкилот бутунжаҳон ҳукумати эмас ва у қонунлар қабул қилмайди. Бироқ халқаро можароларни бартараф этишга ва барчага дахлдор бўлган масалаларни ҳал этиш сиёсатини ишлаб чиқишга ёрдам бера оладиган маблағларга эга бўлади. БМТга барча катта-кичик, иқтисодий ҳолатидан қатъи назар, турли сиёсий қарашлар ва ижтимоий тизимдаги давлатлар аъзо бўлиб, улар овоз бериш ва овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилганидан кейин кўп ўтмай – 1992 йил 2 мартда БМТга аъзо бўлди. Шу куни БМТ Бош Ассамблеяси биноси олдида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи кўтарилди. Шундан сўнг БМТнинг Тошкентдаги ваколатхонаси очилди. БМТда Ўзбекистон Республикаси ваколатхонаси иш бошлади. Кейинчалик Ўзбекистон Республикаси БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари билан шуғулланувчи ташкилоти – ЮНЕСКОга ҳам аъзо бўлди.

Ўзбекистон ўз овози ва мавқеига эга бўлган аъзо сифатида БМТ олдига муҳим ва долзарб масалаларни қўйиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг 2017 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи мамлакатимиз ва БМТ ҳам-корлигининг янги босқичини бошлаб берди. Президент сўзлаган нутқ дунё жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотганди.

Нутқда илгари сурилган муҳим масалалардан бири, бу минтақадаги сув захираларидан оқилона фойдаланиш, Орол фожиаси оқибатларини бартараф этиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ғоясидир.

2018 йилнинг июнь ойида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш мамлакатимизга ташрифи давомида Орол денгизи акваториясида, Мўйноқ туманидаги "Кемалар қабристони"да ҳам бўлиб, БМТ томонидан ҳудудда амалга оширилаётган лойиҳаларни кўрган эди. Ташриф якунлари бўйича қа-бул қилинган 2017-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси билан БМТ томонидан Орол фожиасидан жабр кўрган аҳолига амалий ёрдам кўрсатиш бўйича махсус дастур Оролбўйи минтақасидаги вазиятни яхшилаш учун ҳамкорликни янада мустаҳкамлаганди. Натижадан эса бугун ўзингиз хабардорсиз.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ҚУЛАЙ ВА ЖОЗИБАДОР БИЗНЕС МУҲИТИ – ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

ҚУЛАЙ ВА ЖОЗИБАДОР БИЗНЕС МУҲИТИ – ТАДБИРКОРЛИК

Янгиликлар мар 14, 2019