/ / / ГУЛБОҒ ЧИНАКАМ ОБОД МАСКАНГА АЙЛАНМОҚДА
Янгиликлар

ГУЛБОҒ ЧИНАКАМ ОБОД МАСКАНГА АЙЛАНМОҚДА

Янгиликлар
baxriddin
1
154
ГУЛБОҒ ЧИНАКАМ ОБОД МАСКАНГА АЙЛАНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Обод маҳалла дастури тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Қизилтепа туманидаги энг олис, чекка ва чегара маҳаллалари бўлган Гулбоғ ҳамда Айрончи маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам бу борада кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Биргина Гулбоғ маҳалла фуқаролар йиғинида бугунги кунга қадар дастурга асосан бир қатор ишлар жадал суръатларда амалга оширилмоқда.

Хусусан, маҳалла ҳудудида жойлашган 100 дан ортиқ янги темир-бетон устуни алмаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда маҳаллада жами 630 та хонадон, аҳоли истеъмолчилар сони 3175 тани ташкил қилади.

Айни вақтда "Қизилтепа туман электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари истеъмолчиларга сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб бериш мақсадида дастурлар ижроси жадаллик билан олиб борилмоқда.

2021 йилда "Обод қишлоқ” ва "Обод маҳалла” дастурлари доирасида Гулбоғ маҳалла фуқаролар йиғинининг 4 та қишлоқларида кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бажарилди. Ушбу маҳалланинг қиёфаси тубдан ўзгариб, ободликка юз тутмоқда.

Гулбоғмаҳалла фуқаролар йиғинидаҳозирги кунга қадар 15километрлик (лоток) ариқлар тозаланди ва ушбу ариқлардан чиққан чиқиндилар олиб чиқилди,6 километрлик ичимлик сув қувири ётқизилди.30татунги ёритигичларянгисига алмаштирилди.4 тақишлоқларнинг8 километрига қум-шағаллар,60 тахонадоннингтоморқалари ободонлаштирилди, дарахтларига шакл берилиб, оқланди, шундан50 тахонадоннинг фасад қисми оқланди.2 километр узунликдаги газ қувурларини бўяш ишлари амалга оширилди.

Маҳаллада2тақабристон мавжуд бўлиб, ушбу қабристонлар ободонлаштирилмоқда ва дарахтларига шакл берилиб, оқланмоқда.Маҳалла биносини қуриш, қишлоқ оилавий полинклиникасини қайта ишга тушириш ва аҳоли хонадонларини ободонлаштиришга кўмак бериш ишлари олиб борилмоқда. Тадбирларга100 тадан ортиқ махсус техникалар жалб қилинмоқда.

Аҳоли мурожаатлари асосида йўлга қўйилган яна бир механизм туфайли шу пайтгача 50 нафардан зиёд ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, ногиронлиги бор шахслар, оғир аҳволдаги хотин-қизлар имтиёзли кредит ёки доимий иш ўрни билан таъминланди. Мана шундай амалий саъй-ҳаракатлар туфайли Президент виртуал қабулхонасига кредит билан боғлиқ муаммоли масалалар бўйича мурожаатлар камайишига эришилмоқда.

Маҳаллада хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва манзилли ҳал этиш мақсадида "Аёллар дафтари”га 9 та мезон асосида 48 нафар хотин-қиз киритилиб, электрон база шакллантирилди. Шунингдек, "Аёллар дафтари”даги 40 нафар хотин-қизлар учун илк марта "Етти пир зиёратгоҳлари”га саёҳат уюштирилди. 25 нафар ишсиз хотин-қизларнинг 7 нафари доимий, 11 нафари нафари жамоатчилик ишларига жалб қилинди, 10 нафарини касбга қайта тайёрлаб, 3 нафарига тадбиркорлик йўналишида имтиёзли кредитлар ажратиб берилди. 5 нафар хотин-қизларга субсидия асосида иссиқхоналар қуриб берилиб бандлиги таъминланди. Тиббий ҳимояга муҳтож 4 нафар хотин-қизларнинг жарроҳлик операциясини ўтказилишига кўмаклашилди.

Худди шунингдек, маҳалладаги 85 нафар фуқаролар "Ёшлар дафтари”га киритилди. Уларнинг 20 нафарини касбга қайта тайёрлаб, тадбиркорлик йўналишларида имтиёзли кредитлар ажратиб берилди ва 43 нафар ишсиз ёшларнинг 21 нафари доимий иш билан таъминланди.

Халқ билан мулоқотнинг айнан мазкур самарали тизими бугун халқаро ҳамжамиятнинг ҳам эътирофига сабаб бўлиб, бу ишларга юқори баҳо бериляпти.

Давлатимиз раҳбарининг ғояси ва ташаббуси билан мамлакатимизда ҳаётнинг барча жабҳаларида улкан бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда йирик лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Бу жараёнда халқ билан доимий мулоқот олиб бориш, уйма-уй, маҳаллама-маҳалла юриш орқали ҳар бир хонадонга кириб бориш, одамларни қийнаб келаётган муаммоларни чуқур ўрганиш ва ҳал этишга устувор аҳамият қаратилмоқда.

Бундай эзгу ишларнинг туб замирида, авваламбор, халқимизни ҳаётдан рози қилишдек улуғ мақсад мужассам.

Мамлакатимизнинг бой ва қадимий тарихидан маълумки, аждодларимиз томонидан маҳаллаларни ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини амалга ошириш энг бебаҳо қадрият ва анъаналардан ҳисобланади. Мазкур қадриятларимизни изчил давом эттирган ҳолда кенг кўламли бунёдкорлик ишларини барча ҳудудларда амалга ошириш орқали қишлоқ аҳолиси учун муносиб шароитлар яратиш ва уларнинг турмуш маданиятини янада юксалтириш, энг асосийси, ёшларни хайрли ишларга даъват этиш алоҳида аҳамият касб этади.

Ҳар ким ўзи яшайдиган уй, маҳалла ва қишлоқни ободонлаштиришда ҳиссасини қўшса, юртимиз обод бўлади, обод юртда яшайдиган одамлар кайфияти яхши бўлиши таъминланади.

З. РАШИДОВА,

туман ҳокими ўринбосари,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш

бўлими бошлиғи.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ЯҚИНДА ГУЛБОҒНИ ТАНИМАЙ ҚОЛАСИЗ

ЯҚИНДА ГУЛБОҒНИ ТАНИМАЙ ҚОЛАСИЗ

Янгиликлар мар 04, 2021
ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ТОЗАЛИК ИШЛАРИ МАВСУМ ТАНЛАМАЙДИ

ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ТОЗАЛИК ИШЛАРИ МАВСУМ ТАНЛАМАЙДИ

Янгиликлар фев 18, 2021

"ЖОНАЖОН ЮРТИМ ОБОДЛИГИГА ЎЗ ҲИССАМНИ ҚЎШАМАН!"

Янгиликлар июл 25, 2020