/ / / ЯҚИНДА ГУЛБОҒНИ ТАНИМАЙ ҚОЛАСИЗ
Янгиликлар

ЯҚИНДА ГУЛБОҒНИ ТАНИМАЙ ҚОЛАСИЗ

Янгиликлар
baxriddin
1
193
ЯҚИНДА ГУЛБОҒНИ ТАНИМАЙ ҚОЛАСИЗ

Туманининг жорий йилда "Обод қишлоқ" дастури асосида обод масканга айлантирилиши режалаштирилган, туманимиз ва вилоятимизнинг жанубий дарвозаси – Гулбоғ маҳалласида туман ҳокими Ш. Набиев, вилоят масъуллари, туман ташкилотлари раҳбарлари ва аҳоли иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашувда "Обод қишлоқ" дастури доирасида ушбу маҳаллада амалга ошириладиган ишлар ҳақида аҳолига маълумотлар берилди.

Хусусан, дастур доирасида Гулбоғда

- 2- ҳамда 33-умумий ўрта таълим мактабларини мукаммал таъмирлаш;

- давлат хусусий шериклик шартлари асосида мактабгача таълим ташкилоти ташкил этиш;

- маҳалла биноси қуриш;

- аввалги Олмазор ҚВПни реконструкция қилиш;

- маҳалла фуқароларини спортга кенг жалб этиш мақсадида Workaut, стритбол, мини футбол майдончалари қуриш;

- ҳудуддаги марказлашган ичимлик суви таъминоти билан таъминланмаган аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 18 км. янгидан ичимлик суви тармоғи қуриш, 7 км. қисмини таъмирлаш, 1 та янги сув иншооти қуриш ва мавжудини реконструкция қилиш;

- электр таъминотини яхшилаш мақсадида 225 та таянч устунлари ўрнатиш, 19 км. тармоқни реконструкция қилиш, 9 та трансформатор пунктини ўрнатиш ва реконструкция қилиш;

- табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида 10 км. газ қувурларини қуриш ва таъмирлаш, 20 та газ тақсимлаш қурилмаларини жорий таъмирлаш;

- йўллар ҳолатини яхшилаш мақсадида 9,7 км. йўлни асфалтлаштириш ва 7,9 км.ни шағаллаштириш;

- 5 км. пиёдалар йўлаклари ва 100 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Учрашувда аҳолига фақат биргина талаб қўйилди. У ҳам бўлса ўз хонадонларини тартибга келтириш, яъни хонадон ва унинг атрофини чиқиндилардан тозалаш ва ободонлаштириш, мавжуд уй-жойлари ва ёрдамчи бинолар, тўсиқ деворларини ва дарвозаларини таъмирлаш, томорқаларига экин ва кўчатлар экиш ишларини ташкил қилиши зарур.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ЯНА БИР ОБОД МАНЗИЛ – ШЕЙХОН

ЯНА БИР ОБОД МАНЗИЛ – ШЕЙХОН

Янгиликлар / Тадбирлар дек 19, 2019
КУЛОЛОН ОБОД МАСКАНГА АЙЛАНДИ

КУЛОЛОН ОБОД МАСКАНГА АЙЛАНДИ

Янгиликлар / Тадбирлар дек 19, 2019
ИМКОНИЯТЛАР КЎП, ВАЗИФАЛАР ҲАМ

ИМКОНИЯТЛАР КЎП, ВАЗИФАЛАР ҲАМ

Янгиликлар / Фукароларга / Хисоботлар авг 11, 2019