/ / / ЖАРИМАНИ ТАШКИЛОТ ҲИСОБИДАН ТЎЛАСА БЎЛАДИМИ?
Янгиликлар

ЖАРИМАНИ ТАШКИЛОТ ҲИСОБИДАН ТЎЛАСА БЎЛАДИМИ?

Янгиликлар
baxriddin
170

 

 

Савол: – Жазони ижро этишда ҳам тенглик бўлиши керак, мансабдорларга жарима белгиландими, улар ҳам бошқалар қатори тўлаши зарур. Лекин, бу жарималар мансабдорларнинг ўзлари томонидан эмас, балки улар ишлайдиган ташкилотлар ҳисобидан тўланса нима бўлади?

Жавоб: – Бундай ҳолатларда Меҳнат кодексининг 198-моддасидаги вазият юзага келади. Бу моддага кўра:

-ходим иш берувчига бевосита етказилган ҳақиқий зарарни тўлаши шарт.

-бевосита етказилган ҳақиқий зарар деганда иш берувчининг мавжуд мол-мулки (шу жумладан иш берувчи учинчи шахслардан ижарага олган мол-мулк) амалда камайганлиги ёки ёмон ҳолатга келганлиги, шунингдек иш берувчининг ортиқча тўловлар қилиш зарурати тушунилади.

-ходим иш берувчига бевосита етказилган ҳақиқий зарар учун ҳам, иш берувчи бошқа шахсларга етказилган зарарни тўлаши натижасида келиб чиққан зарар учун ҳам моддий жавобгар бўлади.

Яъни, жарима ташкилот ҳисобидан тўланса, прокуратура ёки ҳокимликнинг ҳуқуқбузар ходими томонидан ташкилот манфаатларига моддий зарар етказилган бўлади ва бундай вазиятларда барибир ўша зарар ҳуқуқбузарларнинг чўнтагидан ташкилот ҳисобига қайтадан ундириб олинади.

Саволга туман адлия бўлими бошлиғи А. АСАДОВ жавоб берди.


 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

“САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ ҚАЙТАРАМИЗ” ЛОЙИҲАСИ

“САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ ҚАЙТАРАМИЗ” ЛОЙИҲАСИ

Янгиликлар фев 23, 2021
ХОДИМНИНГ БОСИМ БИЛАН ИШДАН БЎШАТИЛГАНЛИГИНИ ИСБОТЛАШ МУМКИНМИ?

ХОДИМНИНГ БОСИМ БИЛАН ИШДАН БЎШАТИЛГАНЛИГИНИ ИСБОТЛАШ

Янгиликлар фев 21, 2021
“САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ ҚАЙТАРАМИЗ” ЛОЙИҲАСИ

“САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ ҚАЙТАРАМИЗ” ЛОЙИҲАСИ

Янгиликлар янв 25, 2021