Бош саҳифа > Янгиликлар / Фукароларга > ТУМАНДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

ТУМАНДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ


11-09-2019, 17:37. Муаалиф: baxriddin

Навоий вилоят Маъмурий суди раиси в.в.б Н. Солиев, Қизилтепа туман Маъмурий суди раиси У. Ҳомидов, Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси С. Жакеев, Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди раиси А. Рузиқулов, Жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман суди раиси в.в.б Ф. Қаҳоров ва Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят суди раиси в.в.б Б. Джумаев иштирокида Қизилтепа туманидаги фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари билан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвакт олдини олиш, қабул қилинган суд ҳужжатларини тушунтириш, одил судловни амалга ошириш жараёнлари ва суд фаолиятига доир бошқа масалалар юзасидан аҳоли ва тадбиркорлар билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қизилтепа тумани Халқ қабулхонаси биносида сайёр қабул бўлиб ўтди. Қабулда жами 27 нафар фуқаролар ва ҳудудда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар иштирок этишди.

Навоий вилоят Маъмурий суди раиси в.в.б Н. Солиев ва Қизилтепа туман Маъмурий суди раиси У. Ҳомидов "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва унинг вазифалари” тўғрисида, Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси С. Жакеев "Республикамизда суд ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш борасида амалга оширилаётган ислохотлар” ҳақида, Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди раиси А. Рузиқулов ва Жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман суди раиси в.в.б Ф. Қаҳоров "Коррупция жиноятининг тушунчаси, унинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари, ушбу жиноятга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар” юзасидан, Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят суди раиси в.в.б Б. Джумаев оилавий масалалар юзасидан қабулда бўлган фуқаролар ва тадбиркорларга маъруза қилдилар.

Шунингдек, улар бош қонунимизни чуқур ўрганиш, англаш, ҳаётга жорий этиш, ва унга сўзсиз амал қилиш кераклиги тўғрисида таъкидлаб ўтдилар ҳамда фукаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқий соҳадаги саволларига жавоб бердилар.

ТУМАНДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
ТУМАНДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Ортга қайтиш