/ / БУГУНГИ СЕССИЯДА ҚАНДАЙ МАСАЛАЛАР КЎРИЛДИ?
Янгиликлар / Депутатлар фаолияти

БУГУНГИ СЕССИЯДА ҚАНДАЙ МАСАЛАЛАР КЎРИЛДИ?

Янгиликлар / Депутатлар фаолияти
baxriddin
1
141
Бугун халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгашининг навбатдаги ўнинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессиядаги биринчи масала – тумандаги умумтаълим мактабларини санитария талабларига мувофиқ бирламчи воситалар билан таъминлаш, дезинфекция ишларини ташкил этиш, янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати тўғрисида бўлди. Масала юзасидан туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Набиев, туман прокурори, 2-сектор раҳбари Ф.Тожиев, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари А.Абдураимов, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари В.Ражабов, туман Халқ таълими бўлими мудири Ў.Истамов, туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Э.Ўринов, туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи О.Жумаев ахборот беришди.
Хабарингиз бор, 7 сентябрдан бошлаб тумандаги 21 та умумий ўрта таълим мактабида дарслар бошланган. 14 сентябрь куни эса барча мактаблар фаолиятини бошлайди.
Айни вақтда тумандаги барча таълим муассасаларига марказлашган ҳолда 90 та пирометр, 1440 литр антисептик воситалар, эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун 21200 та тиббий ниқоб етказиб берилган. Шу билан бирга, туман маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таълим муассасаларига 70 та пирометр, 11000 та антисептик воситалар, шунингдек, хлор ва хўжалик совунлари олиб берилган.
Сессия кун тартибидаги иккинчи масала тумандаги давлат мактабгача таълим ташкилотларини сентябрь ойидан анъанавий ва масофавий шаклда фаолиятини бошлаши тўғрисида бўлиб, бу борада амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман Мактабгача таълим бўлими мудири М.Шариповнинг ахбороти тингланди. 
Ахборотда маълум қилинишича, тумандаги мавжуд барча 90 МТТлар ҳолати кўздан кечириб чиқилган, дезинфекция ишлари амалга оширилган.
Мактабгача таълим ташкилотлари 20 турдаги дори-дармон воситалари, хўжалик совуни, антисептик воситалари, пирометр ва хлор билан таъминланиши йўлга қўйилган. 
Кун тартибидаги кейинги масала Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 13 мартдаги "Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг турмуш шароитларини яхшилаш ва бу борадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати тўғрисида”ги қарорининг тумандаги ижроси тўғрисида бўлди. Масала юзасидан туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З. Рашидова ҳисобот берди.
Сессияда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи З. Расулов ва халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати М. Нуруллаев ҳам иштирок этишди.
Сессия якунида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
БУГУНГИ СЕССИЯДА ҚАНДАЙ МАСАЛАЛАР КЎРИЛДИ?БУГУНГИ СЕССИЯДА ҚАНДАЙ МАСАЛАЛАР КЎРИЛДИ?БУГУНГИ СЕССИЯДА ҚАНДАЙ МАСАЛАЛАР КЎРИЛДИ?

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ  КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ТЎҚҚИЗИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ

Янгиликлар / Депутатлар фаолияти авг 27, 2020
Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгашининг навбатдан ташқари 5-сессияси

Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгашининг

Янгиликлар / Депутатлар фаолияти апр 28, 2020
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ  НАВБАТДАГИ 55-СЕССИЯСИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ

Мажлислар / Депутатлар фаолияти ноя 04, 2019

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .