/ / ТУМАНДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ТОЗАЛИК ОЙЛИГИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
Янгиликлар / Фукароларга

ТУМАНДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ТОЗАЛИК ОЙЛИГИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Янгиликлар / Фукароларга
baxriddin
1
81

"Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган ободончилик ишлари туманимизда ҳам жадал суратларда давом этмоқда. Бу борада туманда 17 кишидан иборат ишчи гуруҳ штаби тузилиб, ҳар бир ишчи гуруҳи аъзолари маҳалла фуқаролар йиғинларига бириктирилиб чиқилди. Худди шунингдек маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам 14 кишидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари, маҳалла фаоллари, кўча бошилари, отинойилар, кексалар жамоатчилик кенгаши аъзоларидан иборат ишчи гуруҳи маҳалла ҳудудидаги кўчаларга бириктирилиб чиқилди. Ушбу ишчи гуруҳ аъзолари томонидан маҳалла ҳудудидаги кўчаларда ободонлаштириш ишлари олиб борилиши, маҳалла ва кўчаларни обод ва кўркам масканга айлантириш мақсадида аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Натижада маҳаллалар, қишлоқларда ва меҳнат жамоаларида теварак-атрофни тартибга келтириш, ободонлаштириш, ариқ-зовурлар, хиёбонларни тозалаш, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар, ҳовлилар ва боғларни тартибга келтириш, чиқиндиларни белгиланган жойга чиқариб ташлаш, кўчаларни таъмирлаш ишлари уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.

Олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини "Башир” маҳалла фуқаролар йиғини Башир кўчаси мисолида оладиган бўлсак, ушбу кўчада
мавжуд 30 дан зиёд хонадонларнинг барчасида ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди, ички йўлларнинг автомобиль қатнов қисми ва пиёдалар йўлаклари таъмирланиб, наъмунавий кўринишга келтирилди. Аҳолига зарурий барча шароитлар яратилди. Кўча бўйидаги ариқ-зовурлар тозаланиб, барча хонадонлар рақамланди. Кўчанинг кечки вақтда тўлиқ ёритилиши учун тунги ёритгичлар ўрнатилди. Шунингдек, ушбу кўчада маҳалла гузари қурилиб, қад кўтарди.

"Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остидаги ободончилик ишлари мунтазам равишда давом этади. Барчангиздан фаол бўлишни сўраймиз.

М.Қаҳҳоров,
Қизилтепа туман Маҳалла ва оилани

қўллаб-қувватлаш бўлими мутахассиси

 

ТУМАНДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ТОЗАЛИК ОЙЛИГИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
ТУМАНДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ТОЗАЛИК ОЙЛИГИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
ТУМАНДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ТОЗАЛИК ОЙЛИГИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ДИҚҚАТ:

ДИҚҚАТ: "ОБОД МАҲАЛЛА" ТАДБИРИ! ФАОЛ

Янгиликлар / Фукароларга июн 23, 2020
ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ КУЛОЛОНДА

ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ КУЛОЛОНДА

Тадбирлар апр 11, 2020
КУЛОЛОН ОБОД МАСКАНГА АЙЛАНДИ

КУЛОЛОН ОБОД МАСКАНГА АЙЛАНДИ

Янгиликлар / Тадбирлар дек 19, 2019