/ / ДИҚҚАТ: "ОБОД МАҲАЛЛА" ТАДБИРИ! ФАОЛ ҚАТНАШИНГ ВА ҒОЛИБ БЎЛИНГ!
Янгиликлар / Фукароларга

ДИҚҚАТ: "ОБОД МАҲАЛЛА" ТАДБИРИ! ФАОЛ ҚАТНАШИНГ ВА ҒОЛИБ БЎЛИНГ!

Янгиликлар / Фукароларга
baxriddin
1
81

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2020 йилнинг 18 февралида "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5938-сонли Фармонини қабул қилганди. Фармон асосида "Обод маҳалла" тамойили йўриқномаси белгиланган. Унинг мақсади маҳаллалар, кўчалар ва хонадонларни обод ҳамда кўркам масканга айлантиришдан, аҳоли турмуш маданиятини янада юксалтиришдан иборат. Бунинг учун республика ишчи гуруҳи ташкил қилинган.улар жойларда бўлиб:

- июнь, июль, август ойларини ўз ичига олган долзарб уч ойликда маҳаллаларда аҳоли учун маиший шароитлар яратилиши, жумладан ҳаммом, дорихона, озиқ-овқат дўконлари, маданият уйларининг мавжудлиги;

– газ, сув, электр билан таъминланганлик;

– томорқа экин ерларидан фойдаланиш;

– хонадонларда тандирхона, товуқхона, молхона, ҳожатхоналарнинг тартиб билан қурилганлиги;

– тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун шароит яратилганлиги;

– ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўрсатилаётган ёрдамлар масалаларига эътибор қаратади.

Ишчи гуруҳи фуқаролар йиғинлари билан биргаликда:

– мавжуд муаммоларни ўрганиш, улар ечими бўйича таклифлар тайёрлаш;

– хонадонларни тартибга келтириш, оқлаш, дарахтларни парваришлаш, ариқларни тозалаш, ҳовлилар ва кўп қаватли уйлар атрофига гулзорлар ташкил этиш;

– ҳар бир маҳаллада намунавий кўча, намунавий хонадон ташкил этиш;

– тадбиркорликни ривожлантириш, ишсизлик ва камбағалликни камайтириш чораларини кўриш;

– ҳар ҳафтада бир кун кўчаларни, хонадонларни, қабристонларни, йўлларни, ариқлар ва кўприкларни, коммунал тармоқларни ободонлаштириш мақсадида ҳашарлар ташкил этиш;

– маҳаллалардаги ишсиз ёшлар, айниқса хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида тикувчилик, қандолатчилик ва бошқа цехларни ташкил этишга кўмаклашиш каби юмушлар амалга оширилишига масъул деб белгиланди.

"Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман!"шиори остида ўтадиган уч ойликда фаол иштирок этган ташаббускор фуқаролар, шунингдек "Обод хонадон", "Обод кўча", "Обод маҳалла" кўрик-танловлари ғолиблари рағбатлантирилади.

Ўйлайманки, тумандошларимиз бу тадбирда фаол иштирок этадилар, Қизилтепамизнинг янада гуллаб-яшнашига ўз улушларини қўшадилар.

Зуҳра РАШИДОВА,

туман ҳокимининг ўринбосари, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ КУЛОЛОНДА

ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ КУЛОЛОНДА

Тадбирлар апр 11, 2020
Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида

Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни

Президент фармонлари фев 19, 2020
ЯНА БИР ОБОД МАНЗИЛ – ШЕЙХОН

ЯНА БИР ОБОД МАНЗИЛ – ШЕЙХОН

Янгиликлар / Тадбирлар дек 19, 2019