/ / МАВСУМГА ШАЙМИЗ,– дейди "Қизилтепа "агросервис" МТП МЧЖ раҳбари Қосим Саъдуллае
Янгиликлар

МАВСУМГА ШАЙМИЗ,– дейди "Қизилтепа "агросервис" МТП МЧЖ раҳбари Қосим Саъдуллае

Янгиликлар
baxriddin
1
65
МАВСУМГА ШАЙМИЗ,–  дейди "Қизилтепа "агросервис" МТП МЧЖ раҳбари Қосим Саъдуллае

"Қизилтепа агросервис" машина трактор саройи масъулияти чекланган жамият дарвозасидан кириб борар эканман, турнақатор тизиб қўйилган турли русумдаги ўрим комбайнларига кўзим тушди. Ҳаммаси худди ҳозиргина заводдан чиққандек офтобда турли рангда товланиб турибди.

Таъмирлаш майдонига ташкилот раҳбари Қосим Саъдуллаев билан кирганимизда ишчилар комбайнларни сўнгги бор кўздан кечиришаётган экан.

– Ўн икки йилдан бери ўрим агрегатини бошқараман. Кейинги йилларда комбайнларда совуткич, турли дори-дармонлар тўплами, кабина ёнида сув тўлдирилган елим идиш ва бошқа қулайликлар яратилгани қувонарли. Айниқса, ҳайдовчи ўтирадиган жой эшиклари мустаҳкам ёпилиши туфайли чанг кирмайди. Хуллас, ҳузур қилиб ишлашимиз учун шароитлар етарли, – деди Абдураҳим Набиев.

Трактор саройида 31 та комбайн мавсумга шайлаб қўйилган. Бу ишда Исҳоқ Эргашев, Нусрат Нормуродов, Ўлмас Давронов сингари таъмирловчи ва токарлар намуна кўрсатди. Комбайнчилар эса янги мавсумни иштиёқ билан кутишяпти.

 

Баҳодир ЭГАМОВ,

"Қизилтепа тонги” газетаси мухбири.

Суратда: Моҳир комбайнчилар Абдураҳим Набиев (ўнгда) ва Бурҳон Муқимов.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг Е-mail манзилингиз очиқ ошкор этилмайди ва учинчи шахсларга берилмайди. Мажбурий тўлдириш қаторлари * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера


Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ТИНЧЛИК ЁШЛАРИ

ТИНЧЛИК ЁШЛАРИ

Янгиликлар июл 19, 2019
ШАРОИТ ЯРАТИЛДИ, УЮШҚОҚЛИК ТАЪМИНЛАНАДИ

ШАРОИТ ЯРАТИЛДИ, УЮШҚОҚЛИК ТАЪМИНЛАНАДИ

Эълонлар / Янгиликлар / Фукароларга сен 11, 2019
“ҚИЗИЛТЕПА ТОНГИ” ГАЗЕТАСИ ТАҲРИРИЯТИ

“ҚИЗИЛТЕПА ТОНГИ” ГАЗЕТАСИ ТАҲРИРИЯТИ

Туман ташкилотлари / Эълонлар / Янгиликлар / Фукароларга сен 10, 2019