/ / КЎМАКЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
Янгиликлар / Депутатлар фаолияти

КЎМАКЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Янгиликлар / Депутатлар фаолияти
baxriddin
0
55

Бугун саховатпеша инсонлар ҳар доимгидан ҳам фаол, одатдагидан анча кўпроқ хайрли ишларга қўл уришмоқда. Қуйида маҳалладошларига ёрдам бераётган бир қатор тумандошларимиз ҳақида маълумот келтирилади.

"Ниёз” фермер хўжалиги раҳбари Ниёз Тошев маҳалладошига озиқ-овқат улашди;

"Мафтуна Муҳаммадали”, "Эгамназар”, "Хўжақул бобо қўракўл чорваси” фермер хўжаликлари томонидан ўз ҳудудларидаги фуқароларга она-бола қўй совға қилинди;

"Тошпўлот фарм” хусусий корхонаси томонидан Оқработ маҳалласидаги 3 нафар оилага 300 минг сўмлик дори-дармонлар бепул тарқатилди;

Оқмачитлик М. Шарипова 20 нафар маҳалладошларига гўшт маҳсулотлари улашди;

Ўзбекистон МФЙда истиқомат қилувчи ётоқдаги фуқарога тадбиркор Б. Раҳматов 200 минг сўм пул маблағи тақдим қилган бўлса, "Сайқал сервис” хусусий корхонаси раҳбари Д. Гадоев керакли дорилар ва 200 сўм пул маблағи ҳадя қилди, шу билан бирга, Д. Гадоев 5 нафар оилага 700 минг сўмдан нақд пул тақдим қилди;

Депутат М. Каримова Бўстон маҳалласидаги эҳтиёжманд оилаларнинг бир нечтасига озиқ-овқат маҳсулотлари улашди.

Саховат тадбирлари барча маҳаллаларда давом этмоқда.

Муқаддас Рамазон ойида амалга оширилаётган ушбу саховат ва хайриялар савоби беқиёсдир.

КЎМАКЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДАКЎМАКЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДАКЎМАКЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДАКЎМАКЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

САХОВАТПЕША ТУМАНДОШЛАРИМИЗ

САХОВАТПЕША ТУМАНДОШЛАРИМИЗ

Янгиликлар май 01, 2020
УМУМХАЛҚ ҲАРАКАТИ ЖАДАЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА

УМУМХАЛҚ ҲАРАКАТИ ЖАДАЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Депутатлар фаолияти / Тадбирлар апр 25, 2020
ДЕПУТАТ 100 НАФАР ОИЛАГА ОЗИҚ-ОВҚАТ УЛАШДИ

ДЕПУТАТ 100 НАФАР ОИЛАГА ОЗИҚ-ОВҚАТ УЛАШДИ

Депутатлар фаолияти апр 23, 2020