/ / ЗУБАЙДА АЯ – МЎЪТАБАР ОНА
Янгиликлар

ЗУБАЙДА АЯ – МЎЪТАБАР ОНА

Янгиликлар
baxriddin
1
52
ЗУБАЙДА АЯ – МЎЪТАБАР ОНА

Зубайда ая Истамова 1943 йилда Қизилтепа туманида таваллуд топган. 1960 йилда Бухоро педагогика институтини битириб, ҳозирги 9-умумий ўрта таълим мактабида фаолиятини бошлаган устоз 37 йил давомида халқимиз фарзандларига математика фанидан сабоқ берди. Иш фаолияти давомида олий тоифали ўқитувчи мақомига эга бўлган Зубайда ая турмуш ўртоғи Комил ота Холиқов билан 2008 йилда Муборак Ҳаж сафарида бўлиб, "ҳожи она” ва "ҳожи ота” мақомларига эга бўлишди.

Зубайда аянинг фаолиятидаги ютуқлари давлатимиз томонидан эътиборсиз қолдирилмади: 1984 йилда "Меҳнат фахрийси” унвони, 2017 йилда "Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Зубайда ая "Мўътабар она” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Айни вақтда Зубайда ая ва Комил ота 5 (4 ўғил, 1 қиз) нафар фарзанд, 17 невара ва 6 эвара ардоғида. Ўғиллар қурувчилик соҳасида нафақат туман ва вилоят, республика миқёсидаги қурилиш ишларини олиб боришмоқда. Қиз фарзанд эса халқ саломатлиги йўлида фаолият олиб бормоқда.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг Е-mail манзилингиз очиқ ошкор этилмайди ва учинчи шахсларга берилмайди. Мажбурий тўлдириш қаторлари * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера


Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ЙИЛ САРҲИСОБИ. ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ЮТУҚЛАРГА БОЙ ЙИЛ

ЙИЛ САРҲИСОБИ. ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ

Янгиликлар / Хисоботлар дек 25, 2019
ҚИЗИЛТЕПА ВА ҚИЗИЛТЕПАЛИКЛАР/ МУНОСИБ ФАРЗАНД

ҚИЗИЛТЕПА ВА ҚИЗИЛТЕПАЛИКЛАР/ МУНОСИБ ФАРЗАНД

Фукароларга июл 24, 2019
Депутатлар рўйхати

Депутатлар рўйхати

Депутатлар рўйхати фев 24, 2014