/ / ДАВЛАТ БАЙРОҒИМ – ФАХРИМ, ҒУРУРИМ
Янгиликлар / Фукароларга / Тадбирлар

ДАВЛАТ БАЙРОҒИМ – ФАХРИМ, ҒУРУРИМ

Янгиликлар / Фукароларга / Тадбирлар
baxriddin
0
360
ДАВЛАТ БАЙРОҒИМ – ФАХРИМ, ҒУРУРИМ

Бугун мустақил Ўзбекистонимизнинг барча гўшаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан катта тантаналар бўлиб ўтмоқда.

Шундай тадбирлардан бири туманимизда ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Туман ҳокимлиги, туман Мудофаа ишлари бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, тумандаги 7532 "Е” ҳарбий қисм, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар” ташкилоти туман ўқув спорт-техника клуби, туман халқ таълими бўлими, мактабгача таълим бўлими, маданият бўлими билан ҳамкорликда "Давлат байроғи – фахрим, ғурурим” шиори остида ташкиллаштирилган тадбирнинг биринчи қисмида туман марказидаги Ўзбекистон шоҳкўчаси бўйлаб мамлакатимиз байроғи ҳилпиратилган ҳолда автокарвон ташкиллаштирилди.

ДАВЛАТ БАЙРОҒИМ – ФАХРИМ, ҒУРУРИМ

Тадбирнинг иккинчи қисми тумандаги 7532 "Е” ҳарбий қисмда ўтказилиши режалаштирилгани сабаб туман марказидан ҳарбий қисм томон парад ўтказилди. Унда машиналар, отлиқлар, ҳарбий хизматчилар, аскарлар ва ўқувчи ёшлар иштирок этишди. Йўл бўйи барчанинг ҳавасига сабаб бўлган, кўпчиликнинг телефон-у фотоаппаратлари хотираларига муҳрланган бу юриш жуда ҳам чиройли чиққанини алоҳида таъкидлаш мумкин.

ДАВЛАТ БАЙРОҒИМ – ФАХРИМ, ҒУРУРИМ
ДАВЛАТ БАЙРОҒИМ – ФАХРИМ, ҒУРУРИМ
ДАВЛАТ БАЙРОҒИМ – ФАХРИМ, ҒУРУРИМ

Ҳарбий қисмда бошланган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради ва байроғимиз кўкларга кўтарилди.

ДАВЛАТ БАЙРОҒИМ – ФАХРИМ, ҒУРУРИМ

Сўзга чиққанлар йиғилганларни ушбу қутлуғ сана билан самимий қутлашди. Тадбир давомида янграган куй-қўшиқлар, МТТлардан келган қизалоқларнинг чиқишлари барчага хуш кайфият улашди.

ДАВЛАТ БАЙРОҒИМ – ФАХРИМ, ҒУРУРИМ
ДАВЛАТ БАЙРОҒИМ – ФАХРИМ, ҒУРУРИМ
ДАВЛАТ БАЙРОҒИМ – ФАХРИМ, ҒУРУРИМ

Тадбир сўнгидаги жанговор чиқишлар ҳам ҳеч кимни бефарқ қолдирмади.

ДАВЛАТ БАЙРОҒИМ – ФАХРИМ, ҒУРУРИМ


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

БИЗ “АҚЛЛИ ТИББИЁТ”НИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ ТАРАФДОРИМИЗ

БИЗ “АҚЛЛИ ТИББИЁТ”НИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ

Янгиликлар / Фукароларга / Тадбирлар окт 08, 2019
Ёшлар фестивали доирасида Ҳарбий қисмда учрашув

Ёшлар фестивали доирасида Ҳарбий қисмда учрашув

Тадбирлар апр 12, 2016
ВАТАН УЛУҒ-БУРЧИМ МУҚАДДАС!

ВАТАН УЛУҒ-БУРЧИМ МУҚАДДАС!

Тадбирлар янв 14, 2015

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .