/ / “ТАҲСИН” МУКОФОТИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ? БАЛКИ СИЗ УНГА ЛОЙИҚДИРСИЗ...
Янгиликлар / Фукароларга

“ТАҲСИН” МУКОФОТИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ? БАЛКИ СИЗ УНГА ЛОЙИҚДИРСИЗ...

Янгиликлар / Фукароларга
baxriddin
0
164
“ТАҲСИН” МУКОФОТИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ? БАЛКИ СИЗ УНГА ЛОЙИҚДИРСИЗ...

● "Таҳсин” йил давомида бирор соҳадаги меҳнати, ютуғи ва фойдаси халқ томонидан юқори баҳоланган ва таҳсинга сазовор бўлган энг кучли ёшларни рағбатлантиришга қаратилган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тақдим этиладиган мукофотдир.

● Мазкур мукофот билан ёшларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етишишларида улкан ҳисса қўшаётган шахслар (ёшидан қаъий назар) ҳам алоҳида тарзда тақдирланишлари мумкин.

● Мукофотга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, мамлакатимиз ёшларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йўлида жонбозлик кўрсатаётган чет эл фуқаролари миллати, дини, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеи, фаолият соҳаси ва жойидан қатъий назар якка ёки жамоа тарзида номзод бўлиши мумкин.

● Мукофотга номзодлар бўйича таклифлар 25 НОЯБРга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлари ҳамда интернет орқали қабул қилинади.

● Мукофот совриндорларига 10000000 (ўн миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти, диплом ва махсус статуэтка топширилади.

Батафсил маълумот олиш учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгашига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефон: +99879 555-25-70


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти

Эълонлар окт 12, 2019

САЙЁР ҚАБУЛГА МАРҲАМАТ!

Эълонлар / Фукароларга май 23, 2019

САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛАДИ

Эълонлар / Фукароларга сен 10, 2019