/ / ШАРАФЛИ БУРЧИМИЗНИ БАЖАРИШГА МАСЪУЛМИЗ, – ДЕЙДИ ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ БОШ ШИФОКОРИ ЭРКИН ЎРИНОВ
Янгиликлар

ШАРАФЛИ БУРЧИМИЗНИ БАЖАРИШГА МАСЪУЛМИЗ, – ДЕЙДИ ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ БОШ ШИФОКОРИ ЭРКИН ЎРИНОВ

Янгиликлар
baxriddin
84
ШАРАФЛИ БУРЧИМИЗНИ БАЖАРИШГА МАСЪУЛМИЗ, – ДЕЙДИ ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ БОШ ШИФОКОРИ ЭРКИН ЎРИНОВ

Инсон борки, у қайси соҳа вакили бўлишидан қатъи назар бир нарсага, яъни саломат бўлишга интилади. Бу борада ҳар кимнинг ўз қарашлари, одатлари бор. Бугунги суҳбатдошимиз саломатлик қоидаларини ҳаётининг ажралмас қисмига айлантирган ана шундай инсонлардан бири туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Эркин Ўринов.

Савол: – Айтинг-чи, туман аҳолисининг тиббий маданияти қай даражада?

Жавоб: – Тиббий маданиятнинг илк белгилари шифокор қабулига ўз вақтида бориш. Инсон соғлом яшаши учун ўзини нималардандир ҳимоя қилиши, нималардандир воз кеча олиши керак. Соғлиги учун, албатта вақт ажратиши, имкон қадар соғлом турмуш тарзига риоя этмоғи, ҳеч қаерим оғримаяпти, мен хаста эмасман, деган хом хаёлларга берилмай соғлигидан шикояти бўлмаса-да, йилида бир марта шифокор кўригидан ўтиши шарт. Керакли лаборатор таҳлилларини топшириши керак. Афсуски, бундай инсонлар кам. Биз, шифокорлар аҳоли орасида тиббий маданиятни шакл-лантириш борасида тушунтириш ишларини кўпроқ олиб боришга ҳаракат қиляпмиз.

Савол: – Аҳолига сифатли ва ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатиш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда? Ютуқлар, натижалар, галдаги вазифалар хусусида ҳам тўхталиб ўтсангиз.

Жавоб: – 2019 йилда туман бўйича соғлиқни сақлашга 18 миллиард 100 миллион сўм бюджет маблағлари ажратилган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг "Аҳоли орасида касалликларни эрта аниқлаш ҳамда профилактик ва чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкиллаштириш тўғрисида"ги буйруғи асосида таълим муассасалари ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда тиббиёт масканларида аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказиляпти. Тиббий маданиятни шакллантириш борасида тушунчалар бериляпти.

"Обод қишлоқ" Давлат дастури асосида тиббиёт соҳасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Маликобод маҳалласи ҳудудида кўп тармоқли марказий поликлиника филиали 350 миллион сўмга таъмирланиб фойдаланишга топширилди. Шунингдек, Тошработ ҚОП ва Ўртақўрғон ҚОП биноси капитал реконструкция қилинмоқда. 23-ҚОП биноси инвестиция дастури асосида реконструкция қилиниб, қўшимча бино қурилди.

Галдаги вазифалар борасида сўз юритсам, ходимларимизнинг малакасини, билим савияларини ошириш ва аҳоли орасида патронаж хизматини сифатли йўлга қўйишдан иборат.

Савол: – Тиббий хизматни аҳолига яқинлаштиришнинг қандай имкониятлари бор?

Жавоб: – Аҳоли эҳтиёжлари ва талабларидан келиб чиққан ҳолда туман марказий шифохонасида ихтисослаштирилган 20 ўринли эндокринология, 20 ўринли кардиология, 20 ўринли неврология, 20 ўринли травматология бўлимлари ташкил этилди ва малакали мутахассислар билан таъминланди.

2019 йилда ТТБ бўлимларига, КТМП ва "Тез ёрдам" бўлимига қуйидаги жиҳозлар: 9 та ЭКГ, скрининг текшируви учун УЗИ аппарати, рентгенскопия ва рентгенография аппарати, эхокардиография ва энцефалография аппаратлари ўрнатилди. Шунингдек, "Электрон поликлиника" информацион тизимини амалиётга жорий этиш мақсадида 143 миллион 430 минг сўм маблағ ажратилиб, 13 дона телевизор ҳамда 36 дона компьютер жамланмаси харид қилиниб фойдаланилмоқда.

Савол: – Етакчи хорижий ва маҳаллий мутахассисларнинг тажрибасидан қай даражада фойдаланиляпти? Ходимларнинг малакасига эътибор қандай?

Жавоб: – Охирги 2 йил давомида тиббиёт бирлашмамизда замонавий жарроҳлик кўлами кенгайтирилди. Интернет тармоқлари орқали Европа давлатларидаги йирик илмий текшириш институтлари билан боғланиб ўзаро фикр алмашилмоқда. Жорий йилнинг апрель ойида бир гуруҳ ходимларимиз Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида малака ошириб қайтишди.

Савол: – Сўз шифобахш кучга эга дейишади. Аммо қўпол, қўрс тиббиёт ходимлари ҳам учраб туради. Бунга муносабатингиз қандай?

Жавоб: – Шифокорнинг кузатув қобилияти ва ички сезгилари юқори бўлиши керак. Чунки бемор ҳар доим ҳам ўз аҳволи тўғрисида тўлиқ ва аниқ маълумот беравермайди. Шифокор шифо истаб келган инсонни тинглай олиши, унга кўмак бериш учун барча имкониятларини ишга солишга тайёр туриши жуда муҳим деб биламан. Ўзининг ширин сўзи, ёқимли табассуми билан бемор дардига малҳам бўладиган шифокорлар кўп. Агар сиз айтган салбий хусусиятларга эга бўлса, у ҳеч қачон олға интилмайди. Халқ назаридан четда қолиб кетиши аниқ.

Савол:– Ўз касбига фидойи шифокорлар ва улар фаолиятини оммалаштириш ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз.

Жавоб: – Меҳриддин Маҳмудов, Тўйбиби Раҳимова, Шавкат Неъматов, Мавлуда Боқиева, Тўлқин Ўринов, Носир Жалолов, Аброр Нажмиддинов, Рустам Қобилов, Меҳринисо Нуруллаева каби шифокорларимиз эл саломатлиги йўлида жонбозлик кўрсатишяпти.

Савол: – Байрам муносабати билан қандай тилакларингиз бор?

Жавоб:– Аввало барча шифокорларимизни касб байрами билан табриклайман. Энг катта бойлик бўлган соғликни асраш ҳар бир тумандошимизга насиб қилсин!


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ШИФОКОРЛАРИ АНИҚЛАНДИ. УЛАР ОРАСИДА ТУМАНДОШЛАРИМИЗ ҲАМ БОР

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ШИФОКОРЛАРИ АНИҚЛАНДИ. УЛАР ОРАСИДА

Янгиликлар / Тадбирлар ноя 08, 2019
ХАЛҚ БИЛАН ҲАМНАФАСЛИК — ДАВР ТАЛАБИ

ХАЛҚ БИЛАН ҲАМНАФАСЛИК — ДАВР ТАЛАБИ

Янгиликлар / Хисоботлар окт 25, 2019

"ОБОД МАРКАЗ" ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ҚАНДАЙ ИШЛАР АМАЛГА

Давлат дастурлари мар 29, 2019