/ / Ўзбекистон кейинги йил саёҳатлари учун энг яхши манзил
Янгиликлар

Ўзбекистон кейинги йил саёҳатлари учун энг яхши манзил

Янгиликлар
baxriddin
0
16
Ўзбекистон кейинги йил саёҳатлари учун энг яхши манзил
Германиянинг машҳур "Билд" нашриётининг онлайн-платформасида "Кейинги йил саёҳатлари учун энг яхши манзил" сарлавҳали мақола эълон қилинди. Ушбу материал "Лонлей Планет" нашриётининг "Бест ин травел" йиллик рейтингига бағишланган.

Рейтингга киритилган ҳар бир йўналиш мутахассислар томонидан ушбу жойнинг аҳамияти ва кишида қолдирадиган таассуротларнинг ўзига хослиги, шунингдек, жозибадорлиги билан дастлабки сониялардаёқ сайёҳларнинг ҳайрат ва қизиқишига сабаб бўлиши нуқтаи назаридан келиб чиқиб баҳоланди.

Материал муаллифлари "Сиз 2020 йилда қаерга боришингиз керак?", "Келгуси йил тенденциясига айланадиган энг яхши йўналишлар қайси?", "Қаерга боришингиз керак?" каби саволларга жавоб излашади.

"Минтақалар, маблағ ва сифат ўртасидаги ўзаро муносабат" номинацияси рейтингида биринчи ўринни Буюк ипак йўлининг Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон орқали ўтадиган қисми эгаллади.


"Бир вақтлар дунё савдогарлари ва саёҳатчилари билан гавжум бўлган ушбу минтақа бугун яна дунё ҳамжамияти диққат марказида. Ҳозирги кунда ушбу манзилларда виза тартиби, ҳаво алоқалари ва инфратузилмаси яхшиланган", дейилади хабарда.

Таъкидлаш жоиз, рейтингда "Энг яхши саёҳат" йўналиши бўйича Италиянинг Тоскана, Япониянинг Тохоку минтақаси, Американинг Мейн штати, Австралиядаги Лорд Хоу вулқон ороли ва бошқа кўплаб сайёҳлик йўналишлари ҳам қайд этилади.
ЎзА
 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

БУГУН ҚЎҚОН ШАҲРИ ДУНЁ НИГОҲИДА

БУГУН ҚЎҚОН ШАҲРИ ДУНЁ НИГОҲИДА

Янгиликлар / Фукароларга / Тадбирлар сен 12, 2019

"ТАШАББУС – 2019" ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ

Янгиликлар / Тадбиркорларга / Фукароларга / Тадбирлар май 15, 2019
МАЛИКА СОВРИНДОР

МАЛИКА СОВРИНДОР

Янгиликлар / Тадбирлар июн 02, 2019