/ / ТУМАНДОШЛАРИМИЗ ВИЛОЯТДА ТЕНГСИЗ БЎЛИШДИ
Янгиликлар / Фукароларга

ТУМАНДОШЛАРИМИЗ ВИЛОЯТДА ТЕНГСИЗ БЎЛИШДИ

Янгиликлар / Фукароларга
baxriddin
29
ТУМАНДОШЛАРИМИЗ ВИЛОЯТДА ТЕНГСИЗ БЎЛИШДИ

Навоий шаҳрида вилоятдаги туман ва шаҳарларнинг секторлари ҳудудларида яшовчи 14 ёшли болалар ўртасида "Вилоят ҳокими кубоги” учун футбол бўйича "Сектор болалари футболи” мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Унда БЎСМ мураббийлари: Зафар Маҳмудов ва Умид Эргашев бошчилигидаги туманимизнинг 4-сектор жамоаси ҳам иштирок этди.

Аввалига Навбаҳорлик тенгдошларини пенальтилар сериясида 4:3 ҳисобидан енгган жамоамиз, кейинчалик бирор марта ҳам ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишмади. 2-ўйинда Навоий шаҳри, ярим финалда эса Кармана тумани бир хил – 1:0 ҳисобида таслим этилди. Финалда Учқудуқдан келган жамоани йирик – 3:0 ҳисобида енгган тумандошларимиз мусобақа ғолибига айланишди.

1-, 4- ва 7-умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларидан ташкил этилган жамоамиз кубок, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

“ҚУВНОҚЛАР ВА ЗУККОЛАР” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ

“ҚУВНОҚЛАР ВА ЗУККОЛАР” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН

Тадбирлар окт 10, 2019
ЎҚИТУВЧИЛИК БУ – КАСБ ЭМАС, БУ – ЮКСАК МАҚОМ

ЎҚИТУВЧИЛИК БУ – КАСБ ЭМАС, БУ – ЮКСАК МАҚОМ

Фукароларга / Тадбирлар сен 26, 2019
ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИДАГИ 8 ТА МЕДАЛЬ КУРАШЧИЛАРИМИЗГА НАСИБ ЭТДИ

ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИДАГИ 8 ТА МЕДАЛЬ КУРАШЧИЛАРИМИЗГА НАСИБ

Янгиликлар июл 31, 2019