/ / БИЗ “АҚЛЛИ ТИББИЁТ”НИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ ТАРАФДОРИМИЗ
Янгиликлар / Фукароларга / Тадбирлар

БИЗ “АҚЛЛИ ТИББИЁТ”НИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ ТАРАФДОРИМИЗ

Янгиликлар / Фукароларга / Тадбирлар
baxriddin
17
БИЗ “АҚЛЛИ ТИББИЁТ”НИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ ТАРАФДОРИМИЗ

Бугун туманимиздаги Маданият ва истироҳат боғида Ўзбекистон "Адолат” социал-демократик партияси Кенгаши томонидан "Биз "Ақлли тиббиёт”ни тарғиб қилиш тарафдоримиз” шиори остида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди. Бир қатор ҳамкор ташкилотлар, шу жумладан тумандаги ташкилотлар: туман ҳокимлиги, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси, туман халқ таълими бўлими, туман мактабгача таълим бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман маданият бўлими кабилар билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда партиянинг маҳаллий Кенгашларидаги депутатлари, партия фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари, партия хайрихоҳлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон "Адолат” социал-демократик партиясининг сайловолди дастуридан ўрин олган устувор мақсад ва вазифаларни партия ўзининг тарафдорлари ҳамда кенг жамоатчилик олдида тарғиб қилишдан иборат бўлди. Шунингдек, бўлажак сайловларда партия томонидан илгари сурилаётган ғоя ва мақсадларни фаол қўллаб-қувватлашда бирдамликни намойиш этишга йўналтирилган.

Тадбирда Ўзбекистон "Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши масъул ходими Эркин Муҳаммадраҳимов, партиянинг вилоят Кенгаши раиси Рустам Ҳайитовлар сўзга чиқишди. Маърузачилар ўз нутқида партия томонидан кўтарилаётган долзарб ижтимоий муаммолар, уларнинг ечимига партия сайловолди дастурида алоҳида эътибор қаратилаётганлигига урғу беришди.

Тадбир давомида партия фаоллари томонидан илгари сурилаётган ҳар бир таклиф, фикр-мулоҳазалар тадбир иштирокчилари томонидан фаол қўллаб-қувватланиб, "Биз – адолат тарафдоримиз”, "Куч – адолатда”, "Адолат – ҳаётимизнинг бош мезони”, "Адолат – ҳар бир инсон учун”, "Биз адолатни танладик” каби шиорларни жўр бўлиб айтишди. Иштирокчилар ушбу шиорлар ёзилган махсус паннолар, баннерлар логотипларини кўтарган ҳолда марш ўтказишди.

Шунингдек, шу куни "Ақлли тиббиёт” – барча учун” шиорини ҳаётга татбиқ этиш ғояси ҳам илгари сурилди.

Туман маданият бўлими, мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар, рақслар барчани бирдек хурсанд қилди.

Тадбир сўнгида уни ташкиллаштиришда жонбозлик кўрсатган бир гуруҳ тумандошларимиз партиянинг вилоят Кенгаши ташаккурномаси билан тақдирланди.

БИЗ “АҚЛЛИ ТИББИЁТ”НИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ ТАРАФДОРИМИЗ
БИЗ “АҚЛЛИ ТИББИЁТ”НИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ ТАРАФДОРИМИЗ
БИЗ “АҚЛЛИ ТИББИЁТ”НИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ ТАРАФДОРИМИЗ
БИЗ “АҚЛЛИ ТИББИЁТ”НИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ ТАРАФДОРИМИЗ
БИЗ “АҚЛЛИ ТИББИЁТ”НИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ ТАРАФДОРИМИЗ
БИЗ “АҚЛЛИ ТИББИЁТ”НИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ ТАРАФДОРИМИЗ
БИЗ “АҚЛЛИ ТИББИЁТ”НИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ ТАРАФДОРИМИЗ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

30 ИЮНЬ — ЁШЛАР КУНИ. ЯЙРА ЁШЛИГИМ, ЯЙРА!

30 ИЮНЬ — ЁШЛАР КУНИ. ЯЙРА ЁШЛИГИМ, ЯЙРА!

Тадбирлар июн 29, 2019
Халқ банки Қизилтепа филиалида БПТда хисобот-сайлов йиғилиши

Халқ банки Қизилтепа филиалида БПТда

Депутат ва матбуот мар 15, 2018
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ

Махаллий кенгаш / Мажлислар янв 11, 2015