/ / БИРИНЧИ ҒОЛИБ
Янгиликлар

БИРИНЧИ ҒОЛИБ

Янгиликлар
baxriddin
11
БИРИНЧИ ҒОЛИБ

Мажид Отаев раҳбарлигидаги "Зарафшон олтин кони” фермер хўжалиги жорий йилда давлатга пахта хом ашёси топшириш режасини туманда биринчи бўлиб бажарди. Экин ерлари Зарметан ҳудудида жойлашган ушбу фермер хўжалиги давлатга режадаги 106,6 тонна ўрнига 107 тонна "оқ олтин” топшириб, зиммасидаги вазифани ортиғи билан уддалади.

Хўжалик аъзоларининг қувончи чексиз. Бу ғалаба барчани жуда ҳам қувонтиргани табиий ҳол.

Албатта, бу илғорликка эришишда сувчи, механизатор ва теримчиларнинг ҳам ҳиссаси катта. Жамоа бир тан-у бир жон бўлиб меҳнат қилгани марранинг биринчи бўлиб забт этилишига замин яратди. Механизатор Қўзибой Саидов, сувчилар: Азиз Мирзаев, Рамазон Қодиров, илғор теримчилар: Ирода Холова, Шаҳноза Ҳалимова, Санобар Жумаева, Ирода Ортиқоваларнинг ғайрат-у шижоатларини алоҳида таъкидлаш керак.

Бугун ғолиб хўжалик вакилларига туман ҳокимлиги томонидан қимматбаҳо совға топширилди.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ҒАЛЛАКОРЛАРИМИЗНИНГ КАТТА ҒАЛАБАСИ

ҒАЛЛАКОРЛАРИМИЗНИНГ КАТТА ҒАЛАБАСИ

Янгиликлар / Фукароларга июн 24, 2019
ҲАЁТ БИЛАН ҲАМНАФАС

ҲАЁТ БИЛАН ҲАМНАФАС

Фукароларга авг 25, 2019
ШАРОИТ ЯРАТИЛДИ, УЮШҚОҚЛИК ТАЪМИНЛАНАДИ

ШАРОИТ ЯРАТИЛДИ, УЮШҚОҚЛИК ТАЪМИНЛАНАДИ

Эълонлар / Янгиликлар / Фукароларга сен 11, 2019