/ / РОССИЯДАН 3 ТА МЕДАЛЬ БИЛАН
Янгиликлар / Тадбирлар

РОССИЯДАН 3 ТА МЕДАЛЬ БИЛАН

Янгиликлар / Тадбирлар
baxriddin
14

Бугун туман БЎСМда катта тантана бўлиб ўтди. Бунга кикбоксинг бўйича Россия Федерациясининг Анапа шаҳрида ўтказилган "Diamond” жаҳон кубогида муваффақиятли иштирок этган ёшларимизнинг рус диёридан жаҳон кубоги медаллари билан қайтганлари сабаб бўлди. Улар спорт масканида катта қувонч ва тантана билан кутиб олинди.

Тантанали кутиб олиш маросими аввалида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Рустам Худойбердиев сўзга чиқиб, жаҳон кубоги мусобақаларида "Low kick” йўналишида 81 кг. вазн тоифасида 3-ўринга сазовор бўлган Асадбек Амонов, "Кick light” йўналишида 47 кг. вазн тоифасида 2-ўрин соҳиби Шоҳруҳ Шодиев, "К-1” йўналишида 54 кг. вазн тоифасида 2-ўринни эгаллаган Темурбек Ҳамидов ҳамда ушбу ёш спортчиларнинг мураббийи Достон Хожамовни эришилган зафарлар билан самимий муборакбод этди. 

РОССИЯДАН 3 ТА МЕДАЛЬ БИЛАН

Уларга миллий анъаналаримизга кўра чопонлар кийдирди ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

РОССИЯДАН 3 ТА МЕДАЛЬ БИЛАН
РОССИЯДАН 3 ТА МЕДАЛЬ БИЛАН
РОССИЯДАН 3 ТА МЕДАЛЬ БИЛАН
РОССИЯДАН 3 ТА МЕДАЛЬ БИЛАН
РОССИЯДАН 3 ТА МЕДАЛЬ БИЛАН

Спортчи ёшлардан Темурбек Ҳамидов сўзга чиқиб, ушбу ютуқлар замирида туманда спортга қаратилган катта эътибор ва мураббийларнинг машаққатли меҳнатлари борлигини таъкидлаб, ноябрь ойида Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказиладиган жаҳон чемпионатида 1-ўринни эгаллашга ваъда берди.

РОССИЯДАН 3 ТА МЕДАЛЬ БИЛАН

Шунингдек, ушбу тадбирда яқинда "Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан мукофотланган БЎСМ методисти Омон Шойимов кўксига ушбу нишон тантанали тақиб қўйилди.

РОССИЯДАН 3 ТА МЕДАЛЬ БИЛАН
РОССИЯДАН 3 ТА МЕДАЛЬ БИЛАН

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ЖАҲОН КУБОГИ САРИ

ЖАҲОН КУБОГИ САРИ

Янгиликлар сен 24, 2019
ТОШРАБОТЛИК ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАРИ

ТОШРАБОТЛИК ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАРИ

Янгиликлар / Фукароларга апр 09, 2019
ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИДАГИ 8 ТА МЕДАЛЬ КУРАШЧИЛАРИМИЗГА НАСИБ ЭТДИ

ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИДАГИ 8 ТА МЕДАЛЬ КУРАШЧИЛАРИМИЗГА НАСИБ

Янгиликлар июл 31, 2019