/ / ТАФАККУРИМ ЁРИТГАН ТОНГ
Янгиликлар / Тадбирлар

ТАФАККУРИМ ЁРИТГАН ТОНГ

Янгиликлар / Тадбирлар
baxriddin
9

Бугун туман марказидаги "Шукрона" базмгоҳида фахрий журна-листлар, фаол жамоатчи мухбирлар, ёш ижодкорлар ҳамда газетамиз ижодий жамоаси дийдор кўришди. Президентимиз томонларидан илгари сурилаётган 5 та муҳим ташаббуснинг ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган тўртинчи ташаббусини амалга ошириш, Ўзбекистон матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунини нишонлаш ҳамда жамоатчи мухбирларни рағбатлантириш мақсадида, туман ҳокимлиги ва таҳририят ходимлари томонидан ташкил этилган ушбу тадбир "Тафаккурим ёритган тонг" дея номланди.

Тадбирда туман ҳокими Ш. Ш. Набиев, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси З. Рашидова, туман прокурори Ф. Тожиев, туман ИИБ бошлиғи Ю. Эшмуродов ҳам иштирок этишди.

Тантанали тадбирни кириш сўзи билан очиб берган газета бош муҳаррири Р. Мақсудов йиғилганларни айём билан қутлаб, доимо ижод ва адабиёт билан ҳамнафас бўлишларини тилади.

РАҒБАТ – ЮКСАЛИШ ОМИЛИ

Ҳар бир амалга оширилган иш учун берилган муносиб рағбат инсонни янада изланишга ундайди, унга илҳом бағишлайди.

Энг аввал, фаолларимизнинг бир гуруҳи туманимиз ҳокими Ш. Ш. Набиев томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

– Мен бугун ушбу давра иштирокчилари: кекса отахонлар, ёш ижод-корлар, фахрий журналистлар билан кўришиб турганимдан жуда хурсанд-ман, – деди туман ҳокими Ш. Ш. Набиев, мукофотларни ўз эгаларига топширар экан. – Улар орасида туманимиз шарафини юксалтирган агрономлар, шифокорлар ва халқ таълими фидойилари борлиги ҳам газетамиз нуфузи қай даражада юксак эканлигини билдиради.

Энг фаол жамоатчи мухбирлардан Исроил Қаҳҳоров, Сайёра Равшанова, Гулшод Ҳасанова, газетанинг махсус мухбири Алишер Умедов туман ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланганда олқишлар баралла янгради.

ТАФАККУРИМ ЁРИТГАН ТОНГ

Шундан сўнг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими раиси Баҳриддин Садриддинов ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилоят бўлими бошқаруви раиси Ёрқул Умаров ҳам таҳририят ходимлари ҳамда фаол жамоатчи мухбирларни фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирлашди.

ТАФАККУРИМ ЁРИТГАН ТОНГ

Барча газетхонларимизга маълумки, таҳририятимиз томонидан ҳар йили 7-8 номдаги танловлар эълон қилиниб, уларнинг ғолиблари ҳар чоракда аниқланиб, газетада чоп этилади. Мукофотлар тантанали равишда топширилади. Жорий йилда эълон қилинган танловларнинг I ҳамда II чорак ғолиблари, долзарб мавзуда ёзилган мақолалар муаллифлари, рағбатлантирувчи мукофот эгалари, энг ёш ижодкорларга ҳам тадбирда тантанали рағбатлантирилди.

ДИЛ СЎЗЛАРИ, ШЕЪРИЙ ЛАҲЗАЛАР

Албатта, ижодкорлар йиғилган давра куй-қўшиқлар, шеърий лаҳзаларсиз ўтмайди.

Тадбир давомида устозлар томонидан изҳор этилган дил сўзлари, ёш ижодкорлар томонидан айтилган ижод намуналари, 3-сон мусиқа ва санъат мактаби санъаткорларининг куй-қўшиқлари йиғилганларга хуш кайфият бағишлади.

– Таҳририят томонидан ташкиллаштириладиган бундай тадбирларда доимо иштирок этаман, – деди туман тиббиёт бирлашмаси шифокори, "Соғлом турмуш – безавол юмуш" танлови ғолибаси Г. Ходжаева. – Бу тадбир шунчаки учрашув эмас, балки маънавий ҳордиқ чиқаришнинг энг яхши йўлидир. Ёш ижодкорларга қараб, уларнинг ижод намуналарини тинглаб, кўнглим завққа тўлади. Эртанги кунимиз шундай ёшлар қўлида эканлигидан хотиржам бўламан.

– Тадбир ташкилотчиларидан жуда ҳам миннатдорман, – деди 19-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси, газетхонларимизга долзарб мавзудаги мақолалари билан таниш бўлган, жамоатчи мухбиримиз С. Равшанова. – Бугун бир олам маънавий озуқа олдим. Устозлар билан учрашдим. Уларнинг маслаҳатларига қулоқ тутдим. Ёш ижодкорларнинг ижод намуналарини тинглаб, том маънода куч-қувватга тўлдим.

Бундай тадбирларнинг ташкил этилиши, нафақат ёшларимиз, балки ёши улуғларда ҳам бадиий адабиётга, ижодга бўлган қизиқишни янада юксалтиришига ишонамиз.

Озода МАҚСУДОВА,

"Қизилтепа тонги" газетаси мухбири


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

30 ИЮНЬ — ЁШЛАР КУНИ. ЯЙРА ЁШЛИГИМ, ЯЙРА!

30 ИЮНЬ — ЁШЛАР КУНИ. ЯЙРА ЁШЛИГИМ, ЯЙРА!

Тадбирлар июн 29, 2019
“ҚИЗИЛТЕПА ТОНГИ” ГАЗЕТАСИ ТАҲРИРИЯТИ

“ҚИЗИЛТЕПА ТОНГИ” ГАЗЕТАСИ ТАҲРИРИЯТИ

Туман ташкилотлари / Эълонлар / Янгиликлар / Фукароларга сен 10, 2019
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Тадбирлар авг 29, 2019