/ / ҒАЛЛАКОРЛАРИМИЗНИНГ КАТТА ҒАЛАБАСИ
Янгиликлар / Фукароларга

ҒАЛЛАКОРЛАРИМИЗНИНГ КАТТА ҒАЛАБАСИ

Янгиликлар / Фукароларга
baxriddin
11
ҒАЛЛАКОРЛАРИМИЗНИНГ КАТТА ҒАЛАБАСИ

24 июнь санаси "Ғалла – 2019" мавсумининг энг ёдда қоларли кунларидан бири бўлди, десам ҳеч ҳам адашмаган бўламан. Айнан шу куни фермерларимиз томонидан мавсум давомида олиб борилган ишларнинг самараси – давлатга ғалла топшириш режаси ортиғи билан бажарилди.

 

Ушбу мавсумда туманимиздаги 251 та фермер хўжаликлари жами 10224 гектар майдонда кузги буғдойнинг "Аср", "Андижон-2", "Дурдона", "Давр", "Бригада", "Старшина", "Звезда", "Гром", "Ўзбекистон-25" ва "Васса" навларини экиб, гектарларда тўлиқ кўчатлар олиниб, майсалар "шарбат" билан суғорилди, маъданли ўғитлар билан вақтида озиқлантирилди. Ғалла касалликлари ва зараркунандаларига қарши биологик ва кимёвий усулда кураш олиб борилди. Бегона ўтларга қарши гербицидлардан фойдаланилди. Бунда фермер хўжаликларига зарур бўлган 1120 тонна ёқилғи мойлаш маҳсулотлари, 7530 тонна (физик ҳолатда) маъданли ўғитлар, 2335 тонна уруғликлар ва 28 миллиард сўмга яқин имтиёзли кредит маблағлари масъул ташкилотлар томонидан ўз вақтида етказиб берилди. Ғалла ўрим-йиғими мавсумига туманимиздан жами 32 та комбайн, ўрилган ҳосилни ташиш учун 128 та дон ташиш юк автомашиналари, 12 та ёқилғи мойлаш маҳсулотларини ташиш воситалари жалб қилинди.

Ғалла ҳосили пишиб етилиши билан — 6 июндан бошлаб ўрим-йиғимга жадал киришилди. Аввалига 32 та отряд ўрим ишларини олиб борди. 8 июндан бошлаб Хатирчи ва Кармана туманларидан келиб қўшилган отрядлар ҳисобига ўрим отрядлари сони 57 тани ташкил қилди. Натижада қабул масканларига 22154 тонна ўрнига 25000 тоннадан ортиқ сифатли товар буғдой топширилди. Бунда "Дурдона", "Аср", "Андижон-2", "Давр", "Васса", "Бригада" навларининг ҳосилдорлиги, об-ҳавонинг ғалла учун жуда қулай ва серёғин келгани, деҳқонларнинг далаларда халқ дастурхонини ризқ-рўз билан тўлдириш мақсадида, Ватанга бўлган садоқат ва фидойилигини дилга тугиб, кечани-кеча, кундузни-кундуз демасдан, тиним билмай ишлаганлари, барча агротехник тадбирларни ўз вақтида ва самарали бажарганликларини ҳам айтиб ўтиш лозим. Шу билан бирга, бу йил фермерларимизга ҳар бир тонна буғдой учун ўтган йилга нисбатан 1,6 баробар кўпроқ, яъни 1 миллион 200 минг сўм ҳақ тўланиши, юқори ҳосил олган фермерларга давлат харид нархига нисбатан 25 фоизгача қўшимча ҳақ тўланиши белгилангани ҳам иш самарадорлигини янада оширди, ҳар бир деҳқонни руҳлантирди.

24 июнгача ғаллачиликка ихтисослаштирилган 251 та фермер хўжалигидан 195 таси шартномавий режани ошириб уддалади. Қолган фермер хўжаликлари далаларида ўрим-йиғим ишлари давом эттирилмоқда. 3080 тонналик уруғлик буғдой хирмонини яратиш ишлари ҳам ниҳоясига етмоқда.

Етиштирилган ғалла учун жами 56 миллиард 600 миллион сўм маблағ сарфланиб, 82 миллиард 976 миллион сўм даромад олиниши кутилмоқда. Рентабеллик даражаси 31,8 фоизни ташкил этади.

Таъкидлаш жоизки, туманимизнинг барча ҳудудларида буғдой топшириш шартномавий режаси ортиғи билан бажарилди. Айниқса, Худоёр Сулаймонов номли, Ал Бухорий номли, Ўртачўл юлдузи, Зарметан, Ванғози ҳудудларида эришилган ютуқлар янада салмоқли бўлди.

ҒАЛЛАКОРЛАРИМИЗНИНГ КАТТА ҒАЛАБАСИ

Ўртачўл юлдузи ҳудудидан Фарҳод Асадов раҳбарлигидаги "Аҳадбобо", Раъно Валиева раҳбарлигидаги "Валиобод", Ғайрат Асадов раҳбарлигидаги "Шодиобод", Володя Маъмуров раҳбарлигидаги "Остонабобо", Абдурауф Ярашев раҳбарлигидаги "К. А. Камолбек", Жўрабек Қувонов раҳбарлигидаги "Сувон Қувон";

Худоёр Сулаймонов номли ҳудуддан Нарзулло Файзуллоев раҳбарлигидаги "Бирдамлик", Бобур Мусаев раҳбарлигидаги "Исмоилобод", Дилшод Раҳмонов раҳбарлигидаги "Наргиз Диёр", Бахтиёр Усмонов раҳбарлигидаги "Юксалиш Осиё";

Ванғози ҳудудидан Жасурбек Абдуллоев раҳбарлигидаги "Баширнинг баракали ҳосили", Истам Аҳмедов раҳбарлигидаги "Зарафшон чорвадори", Саттор Муродов раҳбарлигидаги "Пахтаобод машъаласи", Мусо Жабборов раҳбарлигидаги "Рисолат Ёқут", Акрам Тешаев раҳбарлигидаги "Теша Саидов", Соҳиб Ҳамроев раҳбарлигидаги "Фармон Сухроб орзуси";

Оқ олтин ҳудудидан Баҳодир Самадов раҳбарлигидаги "Адолат машъаласи", Барот Жумаев раҳбарлигидаги "Барот Саттор", Тўлқин Турсунов раҳбарлигидаги "Нарзулло Турсун нияти";

Бўстон ҳудудидан Азим Ражабов раҳбарлигидаги "Азим Али келажаги", Ҳасан Аҳадов раҳбарлигидаги "Барҳаёт Ўроқ бобо", Акбар Муҳаммедов раҳбарлигидаги "Кўҳна қўрғон жавоҳири", Шуҳрат Остонов раҳбарлигидаги "Нур Жаҳон баҳори", Дилрабо Эсанова раҳбарлигидаги "Улуғ диёр келажаги", Илҳом Хожаев раҳбарлигидаги "Шахбоз Шербек келажаги";

Ал-Бухорий номли ҳудуддан Камол Асадов раҳбарлигидаги "Камолиддин", Зокир Ғайбуллаев раҳбарлигидаги "Порлоқ юрт пахтакори", Турсунпўлот Ражабов раҳбарлигидаги "Сафаробод боғи";

Ғоридевон ҳудудидан Лутфулло Намозов раҳбарлигидаги "Аҳмад Намоз", Истам Раҳимов раҳбарлигидаги "Гулҳаё Мафтун", Сайдулло Ғозиев раҳбарлигидаги "Салимабону Ғайбулло";

Зарметан ҳудудидан Шерзод Ваҳобов раҳбарлигидаги "Бўзёвон саховати", Мардон Отаев раҳбарлигидаги "Зарафшон олтин кони", Қўзи Ҳакимов раҳбарлигидаги "Сарбон пахтакор", Шерзод Жумаев раҳбарлигидаги "Ситораи Зарметан", Содиқ Ахтамов раҳбарлигидаги "Сулаймон Теша орзуси", Фаёз ҳалимов раҳбарлигидаги "Халилов Абрам Акрам пахтакори";

Хожа Ҳасан номли ҳудуддан Нарзулло Низомов раҳбарлигидаги "Қалъайи-Азизон пахтакори", Миржалол Олтинов раҳбарлигидаги "Кенагаз сардори", Жасур Мавлонов раҳбарлигидаги "Мавлоно Андоқий", Меҳриддин Исмоилов раҳбарлигидаги "Оқработ юлдузи";

Арабон ҳудудидан Сарвар Сайфиев раҳбарлигидаги "Гулшан Дурдона Шахина Шаҳризода", Шуҳрат Болтаев раҳбарлигидаги "Демас зар замин", Барот Тўхсанов раҳбарлигидаги "Додбурун баракали ҳосили", Анвар Эргашев раҳбарлигидаги "Қўлба пахтакори", Анвар Пўлотов раҳбарлигидаги "Сувғон Тошработ қўрғони" каби фермер хўжаликларининг юқори ҳосилдорликка эришганлари ғаллакорларимиз меҳнат ғалабасига катта ҳисса қўшди.

Айни кунларда даладаги ҳосилни тўлиқ йиғиб олиш, ғалладан бўшаган майдонларни зудлик билан тозалаб, такрорий экинлар экиш ҳамда ғўза парвариши ишларини жадал суратларда ўтказиш давом эттирилмоқда. Шубҳа йўқки, забт этилган марра туманимиз деҳқонларини янада руҳлантириб, янги ғалабалар сари ундайди.

Туман таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи корхона ҳамда ташкилотлар, айниқса, фермер хўжаликлари раҳбарлари, деҳқонлар, сувчи-мироблар, механизаторлар, ҳамма-ҳамма улкан пахта хирмонини яратиш учун кеча-ю кундуз тинимсиз меҳнат қилмоқдалар. Ушбу хирмонни яратиб, белгиланган режаларни ортиғи билан бажарилган кунда ҳам Сизларни қутлаш насиб қилсин.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ҲАЁТ БИЛАН ҲАМНАФАС

ҲАЁТ БИЛАН ҲАМНАФАС

Фукароларга авг 25, 2019

"TOSHRABOT TEXTILE" иш бошлади

Янгиликлар / Фукароларга дек 23, 2017
Қизилтепа туманидаги қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳақида маълумот

Қизилтепа туманидаги қишлоқ ва

Туман ташкилотлари / Xокимият фев 19, 2015