/ / ИННОВАЦИОН МАКТАБ БЎЛҒУСИ КЕЛИН-КУЁВЛАРГА НИМА БЕРАДИ?
Янгиликлар / Тадбирлар

ИННОВАЦИОН МАКТАБ БЎЛҒУСИ КЕЛИН-КУЁВЛАРГА НИМА БЕРАДИ?

Янгиликлар / Тадбирлар
baxriddin
14
ИННОВАЦИОН МАКТАБ БЎЛҒУСИ КЕЛИН-КУЁВЛАРГА НИМА БЕРАДИ?

Бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 10 август куни Шайхонтоҳур туманига ташрифи давомида берган топшириғига асосан туманимизда "Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби" иш бошлади.

Ёшлар тақдири боғланиб, бир бутун бўладиган ФҳДЁ бўлими ёнида ташкиллаштирилган мактаб очилишида туман ҳокими Ш. Ш. Набиев сўзга чиқиб, ёшларни ушбу кун билан табриклаб, эсдалик совғалари билан тақдирлади. Шунингдек, тадбирда "Оила" илмий-амалий тадқиқот марказининг вилоят бошқармаси бошлиғи М. Ҳамроева ҳам иштирок этди.

Оила қуриш арафасидаги ёшларнинг психологик, педагогик, ҳуқуқий ва ахлоқий-диний билимларини ошириш мақсадида иш бошлаган ушбу мактабнинг асосий вазифалари:

– ёшларга оилавий ҳаётда учрайдиган муаммолар ҳамда уларни оқилона бартараф этиш йўллари ҳақида маълумот ва тавсиялар бериш;

– оилавий муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, низоларнинг олдини олиш;

– соғлом турмуш тарзи, жинсий ҳаёт психофизиологияси, никоҳдан ташқари муносабатларнинг олдини олиш;

– муҳаббат, рашк, садоқат, меҳр-оқибат туйғуларининг оила мустаҳкамлигига таъсирини англатиш;

– аёл ва эркак психологиясининг ўзига хос хусусиятларидан оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда фойдаланиш;

– оилавий муносабатларни тўғри йўлга қуйиш, намунали оилани шакллантиришда миллий қадриятларнинг аҳамиятини англатиш;

– ислом дини ва унинг оилалар мустаҳкамлигини таъминлашдаги аҳамиятини тушунтиришдан иборат.

Шу куни психологлар, ҳуқуқшунослар, иқтисодчилар, шифокорлар ҳамда туман бош имом-хатиби дарс машғулотлари олиб бориб, ёш келин-куёвларга турли маслаҳатлар, тушунчалар беришди, "Мустаҳкам оилага йўлланма" номли ён дафтарчалар тарқатилди.

Машғулотлар давом этади.

ИННОВАЦИОН МАКТАБ БЎЛҒУСИ КЕЛИН-КУЁВЛАРГА НИМА БЕРАДИ?

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

НАМУНАЛИ ОИЛАЛАР – ФАХРИМИЗ

НАМУНАЛИ ОИЛАЛАР – ФАХРИМИЗ

Янгиликлар / Фукароларга / Тадбирлар май 17, 2019
22 июн куни туман “Нафосат” маданият ва аҳоли дам олиш марказида “Жаҳолатга қарши маърифат” ҳамда “Биз ёшлар терроризмга қаршимиз” шиори остида семинар бўлиб ўтди

22 июн куни туман “Нафосат” маданият ва аҳоли дам

Янгиликлар июн 22, 2018

"Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ўтказилди

Тадбирлар фев 16, 2016