/ / ОЙЛИК ДАВОМ ЭТМОҚДА
Янгиликлар / Фукароларга

ОЙЛИК ДАВОМ ЭТМОҚДА

Янгиликлар / Фукароларга
baxriddin
13
ОЙЛИК ДАВОМ ЭТМОҚДА

Мамлакатимизнинг барча гўшаларида бўлганидек, Қизилтепа туманида ҳам қизлар ва аёллар саломатлигини яхшилаш мақсадида "Соғлом аёл ойлиги" ўтказилмоқда. Ойлик давомида даволаш профилактика муассасаларида ҳисобда турувчи барча туғиш ёшидаги аёллар, 15 ёшдан 49 ёшгача бўлган хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилади. Тиббий кўрик натижасида:

– гинекологик касалликлар;

– ҳомиладорликка мутлақ монелик;

– ўсмир қизларда учрайдиган касалликлар аниқланади, аҳоли орасида юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилади.

Аниқланган касалликлар кўрсатма асосида вилоят ва Республика илмий-амалий текшириш институтларига даволаниш учун юборилади. Кўп тармоқли туман марказий поликлиникасида "Аёллар маслаҳатхонаси" ташкил этилган. Унда пренатал скрининг хонаси мавжуд бўлиб, юқори сезгирликка эга ультратовуш аппарати билан таъминланган. Бу ерда ҳомиладор аёллар саломатлиги, ҳомилада турли хил туғма нуқсонларни эрта аниқлаш ва ногирон болалар туғилишининг олдини олиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шу ўринда яна бир янгиликни айтиб ўтиш жоиз. 2019 йил октябрь ойидан бошлаб одам папиломаси вирусига қарши вакцина эмлаш тақвимига киритилади. Бу вакцина 9-13 ёшдаги ўсмир қизларда бачадон бўйни саратони касаллигининг олдини олиш мақсадида қилинади.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ОБОДЛИК – ДИЛШОДЛИК. ТУМАН ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИНИНГ МУРОЖААТНОМАСИ

ОБОДЛИК – ДИЛШОДЛИК. ТУМАН ХОТИН-ҚИЗЛАР

Фукароларга мар 07, 2019
ИННОВАЦИОН МАКТАБ БЎЛҒУСИ КЕЛИН-КУЁВЛАРГА НИМА БЕРАДИ?

ИННОВАЦИОН МАКТАБ БЎЛҒУСИ КЕЛИН-КУЁВЛАРГА НИМА БЕРАДИ?

Янгиликлар / Тадбирлар июн 21, 2019

"Соғлом она ва бола йили” туман дастурини

2017-йил дастури / Давлат дастурлари / Хоким карорлари мар 30, 2016