/ / ТАДБИРКОР ЁШЛАРИМИЗ. АВВАЛ БАЛИҚ, ЭНДИ ТУЯҚУШ ҲАМ БОР
Янгиликлар / Тадбиркорларга / Фукароларга

ТАДБИРКОР ЁШЛАРИМИЗ. АВВАЛ БАЛИҚ, ЭНДИ ТУЯҚУШ ҲАМ БОР

Янгиликлар / Тадбиркорларга / Фукароларга
baxriddin
0
48

Фурқат номли маҳаллада истиқомат қилувчи Азиз Саъдуллаев анча йиллардан буён тадбиркорликни йўлга қўйишни орзу қилар эди-ю, унинг айнан қайси тури билан шуғулланишга иккиланарди.

Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 12-13 март кунлари вилоятимизга ташрифи давомида Кармана туманидаги "Export Fish Product" МЧЖда бўлган эди ва бу ойнаи жаҳон орқали ҳам намойиш этилганди.

Айнан мана шу лавҳа Азизга йўл кўрсатди, унинг иккиланишларига нуқта қўйди. У балиқчилик билан шуғулланишни ният қилди ва "Export Fish Product" МЧЖ томон отланди. Бу ерда мутахассислардан Африка лаққасини қандай етиштириш лозимлиги ҳақида тавсияларни олиб, банк кредити олиш учун жами 30 миллион сўмлик шартнома имзолади. Керакли ускуналарни келтириб, А. Саъдуллаевнинг хонадонига ўрнатган жамият ходимлари 12 апрель куни 1600 та балиқ чавоқларини ҳам янги эгасига топширишди.

Бугун бу чавоқлар кўзни қувонтирадиган катталикдаги лаққаларга айланган. 2 та 2х3 метр ҳажмдаги бассейнда ўстирилаётган лаққалардан Азизнинг ҳам кўнгли тўқ. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, ноябрь ойидан йил охиригача сотилиши режалаштирилаётган бу балиқларнинг умумий оғирлиги 1,5 тоннадан ошади. Айтайлик, уларнинг 1 килограми 25 минг сўмдан сотилган тақдирда жами қиймат 37,5 миллион сўм бўлар экан. Бу олинган кредитни шартларда белгиланганидек, 3 йилда эмас, 1 марта балиқ боқишнинг ўзида қоплаш имконияти дегани. Шу билан бирга, бассейн ва техник ускуналар Азизда қолади ва у балиқчиликни яна давом эттираверади.

Қаҳрамонимизнинг мақсади аҳоли дастурхонини энг муҳим егуликлардан бири бўлган балиқ гўшти билан таъминлашга ҳисса қўшиш ва тадбиркорлигини янада ривожлантириш экан, у бу йўлдаги катта қадамларини давом эттираверади.

Яқинда А. Саъдуллаев туманимизга кириб келаётган яна бир янги соҳа – туяқушчиликка ҳам қўл урди. Интернет тармоқлари ва матбуотда туяқуш боқишнинг афзалликлари, даромади, қулайликлари ҳақидаги маълумотлар Азизни бефарқ қолдирмади ҳамда уни бу соҳада ҳам омадини синаб кўришга ундади. А. Саъдуллаев 28 июль куни Навбаҳор туманидан туяқушнинг 23 кунлик полапонларидан 2 тасини (ҳар бири 1,7 миллион сўмдан) келтирди ва уларни ҳам парваришламоқда.

Орамизда Азиз Саъдуллаевга ўхшаб, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган, аммо "Охири қандай бўларкан?" – деб иккиланаётганлар топилса керак. Мана, уларга бир воқеа тарихи, Азизнинг фаолияти. Ўйлайманки, у каби шижоатли, нияти йўлида изланиб, тинимсиз меҳнат қиладиган ёшлар сони кун сайин ортиб, Ватанимиз равнақига ҳиссаларини қўшаверадилар.

ТАДБИРКОР ЁШЛАРИМИЗ. АВВАЛ БАЛИҚ, ЭНДИ ТУЯҚУШ ҲАМ БОР

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

"ОБОД МАРКАЗ" ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ҚАНДАЙ ИШЛАР АМАЛГА

Давлат дастурлари мар 29, 2019

ТАДБИРКОРГА ОМАД ЁР. АҚЛ ЁШДА ЭМАС

Тадбиркорларга янв 27, 2019

20 ЙИЛЛИК РАИС НИМА ДЕЙДИ?

--- авг 03, 2019