/ / "ТАШАББУС – 2019" ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ
Янгиликлар / Тадбиркорларга / Фукароларга / Тадбирлар

"ТАШАББУС – 2019" ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ

Янгиликлар / Тадбиркорларга / Фукароларга / Тадбирлар
baxriddin
12

Бугун "Ташаббус – 2019" Республика кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда Муяссар Негбоева "Йилнинг энг яхши ҳунарманди", "Юксак бахт келажаги" хусусий корхонаси раҳбари Жаҳонгир Маҳмудов "Йилнинг энг яхши тадбиркори", "Кубаро Диёр" фермер хўжалиги раиси Дилшод Раҳмонов эса "Йилнинг энг яхши фермери" деб топилди.

Шунингдек, А. Идиев "Энг яхши ёш тадбиркор", И. Норқулова "Энг яхши инновациячи", Ж. Тоҳиров (суратда) "Энг яхши кўргазма", "Toshrabot-textile" корхонаси "Энг кўп иш ўрни яратган тадбиркор", Қ. Файзуллаева "Менинг юртим – менинг ифтихорим", М. Турдиев "Энг яхши оилавий бизнес", М. Турсунова "Энг яхши тадбиркор аёл", Х. Маъмурова "Туризм соҳасига ҳисса қўшган тадбиркор", Д. Муҳиддинова "Энг яхши хизмат кўрсатиш соҳаси" ва Ф. Ризаева "Энг яхши ижтимоий шерикчилик" номинациялари билан тақдирланишди.

Кўрик-танлов иштирокчиси Ж. Тоҳиров қувончини биз билан бўлишди:

– Миниатюра санъати билан 11 йилдан буён шуғулланаман. Мана 7 йилдирки, "Ташаббус" кўрик танловида ўз кўргазмаларим билан иштирок этиб келмоқдаман. Бугун "Энг яхши кўргазма" номинациясида ғолиб бўлдим. 2018 йилда ушбу кўрик-танловнинг вилоят босқичида ҳам шу номинацияга муносиб топилган эдим.

"ТАШАББУС – 2019"  ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

МАЛИКА СОВРИНДОР

МАЛИКА СОВРИНДОР

Янгиликлар / Тадбирлар июн 02, 2019
“Ёш тадбиркор – юртга мададкор”

“Ёш тадбиркор – юртга мададкор”

Янгиликлар окт 30, 2015

"ТАШАББУС-2015"

Янгиликлар / Тадбирлар янв 26, 2015