/ / МАКТАБЛАРНИНГ МИЛЛИЙ РЕЙТИНГИ: ВИЛОЯТДА БИРИНЧИМИЗ!
Янгиликлар

МАКТАБЛАРНИНГ МИЛЛИЙ РЕЙТИНГИ: ВИЛОЯТДА БИРИНЧИМИЗ!

Янгиликлар
baxriddin
31
 

МАКТАБЛАРНИНГ МИЛЛИЙ РЕЙТИНГИ: ВИЛОЯТДА БИРИНЧИМИЗ!


 
 
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 5 сентябрдаги фармони билан Давлат инспекциясига умумий ўрта таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини аниқловчи рейтинг индикаторларини тузиш ҳамда тасдиқлаш, 2019 йил 1 январдан бошлаб туманлар ва шаҳарлар кесимида танлаш асосида умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини тузиш, рейтинг якунларини оммавий ахборот воситаларида, Давлат инспекциясининг веб-сайтида кейинги ўқув йили бошланишидан кечиктирмай эълон қилиш вазифаси юклатилган.
 
Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Давлат инспекциясида умумий ўрта таълим муассасаларида таълим сифатининг ҳолатини характерловчи рейтинг индикаторлари ишлаб чиқилди ва Халқ таълими вазирлигининг масъул ходимлари ҳамда тизимда фаолият олиб бораётган тажрибали раҳбар ва мутахассис-кадрларни жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳ тузилиб индикаторлар ва баҳолаш мезонлари муҳокама қилинди.
 
Умумтаълим муассасаларида ишчи гуруҳлар томонидан 1 тадан 9-синф қуръа ташлаш орқали танлаб олинди ва ўқувчилар она тилидан диктант ва математикадан ёзма иш топширдилар. Республика бўйича 956 та мактабдан жами 25277 нафар ўқувчилар жалб қилинган бўлиб, шундан 24984 нафар (98,8%) синовларда қатнашди, 89 нафар ўқувчи сабабли ва 204 нафари сабабсиз қатнашмади.
 
Ўқувчилар ёзган диктантлар мутахассис-экспертлар томонидан шу куннинг ўзида текширилиб баҳоланди ва натижаси ҳақида далолатномалар расмийлаштирилди. Математика бўйича ёзма ишларнинг жавоблари кодланган махсус жавоблар варақларига тегишли доирачаларни бўяш орқали белгиланди ва текшириб баҳолаш учун Давлат инспекциясига олиб келинди. Шунингдек, педагог ва раҳбар ходимлар фаолияти самарадорлигини ўрганиш ҳамда умумтаълим муассасасида педагог ходимлар учун яратилган шароитлар ва ўқитиш муҳити ҳолати ҳақида ўқувчилар ва ўқитувчилар орасида ижтимоий сўровномалар ўтказилди.
 
Бундан ташқари, халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этишда таълим муассасаларига кўмаклашиш мақсадида, мактабларда 15-16 ёшўқувчилар билан (PISA) халқаро баҳолаш дастури даражасига яқинлаштирилган саволлар доирасида машқлар бажарилди.
 
Қабул қилинган индикаторлар асосида Республика бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги барча туман (шаҳар)лардан10 фоиз (жами 956 та) умумий ўрта таълим муассасаларининг фаолияти таҳлил қилинди ва 2019 йил 1 июль ҳолатига уларнинг рейтинг натижалари тайёрланди:
 
Маълумот учун: Жорий йилда рейтингга жалб қилинадиган умумтаълим муассасалари рўйхати уларнинг умумий сонига нисбатан 10 фоиз миқдорда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан шакллантирилди ва Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланди.
 
Туманлар (ва шаҳарлар) рейтингида қуйидаги ҳолат кузатилди:
 
Наманган вилоятида Наманган, Поп, Уйчи туманлари; Навоийда Қизилтепа, Учқудуқ ва Навбаҳор; Фарғонада Ўзбекистон, Данғара ва Риштон; Андижонда Булоқбоши, Мархамат, Жалақудуқ; Бухорода Ғиждувон, Жондор ва Қоровулбозор;Қорақалпоғистон Республикасида Қораўзак, Элликқалъа ва Тўрткўл; Тошкент шаҳрида Сергели, Миробод ва Мирзо Улуғбек; ҚашқадарёдаШаҳрисабз шаҳри, Китоб ва Косон тумани; Сирдарёда Сардоба, Ширин шаҳри ва Мирзаобод; Хоразмда Гурлан, Шовот ва Янгибозор; Сурхондарёда Сариосиё, Бойсун туманлари ва Термиз шаҳри; СамарқанддаКаттақўрғон шаҳар, Иштихон ва Нарпай; Жиззахда Янгиобод, Пахтакор, Ш.Рашидов; Тошкент вилоятида Пискент тумани, Чирчиқ ва Бекобод шаҳарлари мактаблари пешқадам бўлдилар.
 
Манба: http://uza.uz/oz/education/maktablar-reytingi-ta-lillarda-30-08-2019

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

Фукароларга / Меъёрий хужжатлар сен 21, 2018
Туман ҳокими қарори қабул қилинди

Туман ҳокими қарори қабул қилинди

Меъёрий хужжатлар / Хоким карорлари фев 06, 2018
Халқ депутатлари туман Кенгашининг 25 сессияси қарори

Халқ депутатлари туман Кенгашининг 25 сессияси

Махаллий кенгаш / Меъёрий хужжатлар фев 01, 2017