/ / 22 июн куни туман “Нафосат” маданият ва аҳоли дам олиш марказида “Жаҳолатга қарши маърифат” ҳамда “Биз ёшлар терроризмга қаршимиз” шиори остида семинар бўлиб ўтди
Янгиликлар

22 июн куни туман “Нафосат” маданият ва аҳоли дам олиш марказида “Жаҳолатга қарши маърифат” ҳамда “Биз ёшлар терроризмга қаршимиз” шиори остида семинар бўлиб ўтди

Янгиликлар
baxriddin
80
    Жорий йилнинг 22 июн куни туман "Нафосат” маданият ва аҳоли дам олиш марказида "Жаҳолатга қарши маърифат” ҳамда "Биз ёшлар терроризмга қаршимиз” шиори остида семинар бўлиб ўтди.
   Семинарда тумандаги тегишли муассасалар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари, имом хатиблар, отинойилар, маҳалла фаоллари, ёшлар иттифоқи етакчилари, участка профилактика инспекторлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
   Шунингдек, семинарда вилоят ҳокими ўринбосари Ғ.Мусурманов, Ўзбекистон Республикаси "Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси раиси И.Латипов, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг маънавий маърифий, ижтимоий сиёсий масалалари бўйича ўринбосари Г.Каттаханова ва вилоят бош имом хатиби Т.Рўзиевлар  иштирок этди.
22 июн куни туман “Нафосат” маданият ва аҳоли дам олиш марказида “Жаҳолатга қарши маърифат” ҳамда “Биз ёшлар терроризмга қаршимиз” шиори остида семинар бўлиб ўтди
22 июн куни туман “Нафосат” маданият ва аҳоли дам олиш марказида “Жаҳолатга қарши маърифат” ҳамда “Биз ёшлар терроризмга қаршимиз” шиори остида семинар бўлиб ўтди
22 июн куни туман “Нафосат” маданият ва аҳоли дам олиш марказида “Жаҳолатга қарши маърифат” ҳамда “Биз ёшлар терроризмга қаршимиз” шиори остида семинар бўлиб ўтди
22 июн куни туман “Нафосат” маданият ва аҳоли дам олиш марказида “Жаҳолатга қарши маърифат” ҳамда “Биз ёшлар терроризмга қаршимиз” шиори остида семинар бўлиб ўтди
   Семинарга сўзга чиққан маърузачилар 2017 йилнинг 15 июн куни Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирамонович Мирзиёев раисликларида диний соҳа вакиллари билан ўтказилган анжуманда жойларда диний экстремистик оқимга адашиб кириб қолганларни рўйхатдан чиқариш бўйича берилган топшириқларига асосан мамлакатимизда бир қатор ишлар амалга оширилганлиги, шунингдек диний-экстремизмга қарши курашиш, уни олдини олиш, ёшлар орасида ушбу ёт ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш ва бу борада жамоатчиликнинг ўрни беқиёс эканлигини таъкидлаб ўтдилар.
   Шунингдек, тадбир давомида терроризм ва экстремизмни қарши курашиш бўйича расмлар кўргазмаси ташкил этилиб, ёшлар томонидан ушбу мавзуга доир суратлар чизилди. Намунали иштирок этган ёшларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари берилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

“Ёшлар келажак бунёдкори” шиори остида  2018 йил 21 июн куни Сузиш бўйича туман чемпионати бўлиб ўтди

“Ёшлар келажак бунёдкори” шиори остида 2018 йил 21 июн

Янгиликлар / Тадбирлар июн 22, 2018
“Нима қилдик ватан учун?” ёҳуд “Биз ёшлар гиёҳвандлик ва терроризмга қаршимиз”

“Нима қилдик ватан учун?” ёҳуд “Биз ёшлар

Янгиликлар / Тадбирлар авг 23, 2015

"Гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги" бўйича

Тадбирлар июн 30, 2015