/ / Рамазон ҳайити куни муносабати билан эҳтиёжмандларга уй-жойлар калитлари топширилди
Янгиликлар

Рамазон ҳайити куни муносабати билан эҳтиёжмандларга уй-жойлар калитлари топширилди

Янгиликлар
baxriddin
43
  Юртимизда муборак Рамазон ҳайити шукуҳи кўнгилларга қувонч улашмоқда. Қизилтепа туманида ҳам ана шу муқаддас айёмнинг мазмун-моҳиятини одамларга тушунтириш, уларни руҳий поклик, яхшилик ва ҳамжиҳатликка даъват этишга бағишланган қатор тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳларни ободонлаштириш, эҳтиёжманд кишиларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасидаги эзгу ишларда эса, давлат ва нодавлат ташкилотлар билан бирга, кенг жамоатчилик ҳам фаол қатнашмоқда. 

  Барча маҳаллаларда Рамазон ҳайитини азалий урф-қадриятларимиз, миллий ҳамда диний анъаналаримизга муносиб тарзда нишонлаш мақсадида ёрдамга муҳтож ва эҳтиёжманд кишилар, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, якка-ёлғиз яшовчи, ногиронлиги бўлган оилаларга яқиндан кўмаклашилмоқда.

  Рамазон ҳайити куни муносабати билан эҳтиёжмандларга уй-жойлар калитлари топширилди

  Туман ҳокими Ш.Набиев тадбирда сўзга чиқиб, юртимизда халқнинг орзу-мақсадларини рўёбга чиқариш, унинг турмуш даражасини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Айниқса, ўзгалар кўмагига муҳтож, жисмоний имконияти чекланган аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, эмин-эркин яшаши, ўз имкониятлари даражасида меҳнат қилишига кенг йўл очиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири экани туман ҳокими томонидан алоҳида қайд этилди. 

Рамазон ҳайити куни муносабати билан эҳтиёжмандларга уй-жойлар калитлари топширилди

   14 июнь куни уй-жойга муҳтож, меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган ва эҳтиёжманд фуқароларга жумладан Ўзбекистон массивидан Бекмуродова Санобар ҳамда Рўзибиён массивидан Қудратова Шохидаларга бошланғич тўловисиз 2 сотихли 3 хоналик намунавий лойиҳадаги уй-жойлар калитлари топширилди ва шу куннинг ўзида ушбу фуқаролар ўз уйларига кўчиб ўтди.

Рамазон ҳайити куни муносабати билан эҳтиёжмандларга уй-жойлар калитлари топширилди
Рамазон ҳайити куни муносабати билан эҳтиёжмандларга уй-жойлар калитлари топширилди

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

БАЙРАМ ОЛДИДАН ТАНТАНА

БАЙРАМ ОЛДИДАН ТАНТАНА

Тадбирлар авг 21, 2017
Ислом Каримов Рамазон ҳайитини нишонлаш бўйича қарорни имзолади

Ислом Каримов Рамазон ҳайитини нишонлаш бўйича

Президент карорлари июл 03, 2016
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Президент карорлари июн 16, 2015